Владимир Путин Украинада қачон тинчлик бўлишини айтди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтишПрямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным.
Прямая линия с президентом РФ Владимиром Путиным. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2023
Oбуна бўлиш
Владимир Путин: Россия ўз мақсадларига эришганида тинчлик бўлади.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Украинада Россия махсус ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришганида тинчлик бўлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Россия Федерацияси президенти матбуот анжуманида йил якунларини сарҳисоб қилмоқда.
Унда президент қайд этишича, Украинада Россия махсус ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришганида тинчлик бўлади.
“Сафарбарликка олинганлар махсус операция зонасида яхши жанг қилмоқда, улардан 14 нафари аллақачон Россия қаҳрамони. Махсус операция зонасида 244 минг киши сафарбар этилган. Иккинчи сафарбарлик тўлқини бўлмайди”, — деди Путин.
Путин, шунингдек, махсус ҳарбий операция ҳудудидаги ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди.

"Айни пайтда Россия Қуролли кучлари сафига 486 минг кўнгилли жалб қилинган. Ўз ватани манфаатларини қўлида қурол билан ҳимоя қилишга тайёр эркаклар оқими камаймаяпти, кунига 1,5 минг киши кўнгилли сифатида келмоқда", — дея қўшимча қилди у.

Қайд этилишича, йил охирига Россия Қуролли кучларига ярим миллионга яқин кўнгиллиларни ёллаш режалаштирилган.
Таъкидланишича, Россия ўнлаб йиллар давомида Украина билан нормал муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Путин руслар ва украинларни ягона халқ деб атади.

"Одесса умуман рус шаҳри, бу ҳақда ҳамма билади, лекин улар тарихий сафсаталарни ўйлаб топишди ва СССР парчаланганидан кейин биз бунга келишдик", - дея таъкидлади у.

Шунингдек, у 2014 йилдаги давлат тўнтаришидан кейин ҳам Россия ҳар доим Украина билан нормал муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилганини, бироқ бундан кейин Россиянинг бунга йўл қўйилмаслиги маълум бўлганини таъкидлади.
Путин Украинадаги давлат тўнтаришида АҚШни айблади.
"Украинадаги тўнтариш можаро яратиш учун керак эди, буни АҚШдаги "дўстларимиз" қилишди ва европаликлар ўзларини ҳеч нарса билмагандек кўрсатишди", — деди Путин.
Россия АҚШ билан муносабатларни ўрнатишга тайёр, бу муҳим ва зарур, деди Россия президенти Владимир Путин.

"Биз АҚШ дунёдаги муҳим ва зарур давлат, деб ҳисоблаймиз, аммо бу империал, мутлақо империя сиёсати уларга тўсқинлик қилмоқда. Ҳатто биз учун ҳам эмас. Нега? Чунки жамоат онгида улар ўзларини империя каби тутишлари керак", — дея фикр билдирди у.

Россия етакчиси ўз сўзида "НАТОнинг чегараларимизга яқинлашишга бўлган чексиз истаги биз ҳозир бошдан кечираётган фожиаларга олиб келди", дея қайд этди.
Янгиликлар лентаси
0