https://sputniknews.uz/20231213/ozbekiston-otkir-respirator-infektsiyalar-kasallanish-41542154.html
Ўзбекистонда гриппнинг А тури кўпроқ қайд этилмоқда
Ўзбекистонда гриппнинг А тури кўпроқ қайд этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5% га камайган. 13.12.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-12-13T16:21+0500
2023-12-13T16:21+0500
2023-12-13T17:01+0500
жамият
ўзбекистон
вирус
грипп
ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41541443_1140:776:1905:1206_1920x0_80_0_0_3ca53883e84248e91093a01ef84ad79c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Гриппнинг А тури кўпроқ қайд этилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Пойтахтда “Мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, грипп ва Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) касалликларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.Қайд этилишича, қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.Сўнгги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида Ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5% га камайди. Қайд этилишича, ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан 34,3 %га пастлиги кузатилмоқда.Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368 нафарни ташкил этмоқда.Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838 та бемор ўринлари яратилган. Уларда 6 минг нафар бемор даволанмоқда.Маълумот учун, А гриппи (H3N2) ёки Гонконг гриппи тез кечадиган ўткир респиратор касалликдир. Инфекциянинг биринчи тарқалиши 1960 йилда Гонконгда қайд этилган. Симптомлар одатда инфекциядан 12-48 соат ўтгач пайдо бўлади. Айримлар бош оғриғи ва тана оғриғини ҳис қилади, қуруқ йўтал ва кучли терлаш кузатилиши мумкин, ҳарорат кўпинча 39 даражадан ошади.Гриппга қарши вакцина олиш қанчалик самарали — мутахассис жавоби
https://sputniknews.uz/20231124/toshkentda-orviga-qarash-kurash-choralari-belgilab-olindi--ssv-41218455.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41541443_1053:580:2013:1300_1920x0_80_0_0_9c08a2ef16b9abd58d9db5665d76a1db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, вирус, грипп, ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви)
жамият, ўзбекистон, вирус, грипп, ўткир респиратор вирусли инфекция (ўрви)
Ўзбекистонда гриппнинг А тури кўпроқ қайд этилмоқда
16:21 13.12.2023 (янгиланди: 17:01 13.12.2023) Сўнгги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5% га камайган.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Гриппнинг А тури кўпроқ қайд этилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Пойтахтда “Мамлакатда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, грипп ва Ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) касалликларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Қайд этилишича, қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра гриппнинг А (H3N2) тури аниқланмоқда.
Сўнгги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида Ўткир респиратор инфекциялар билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5% га камайди.
“Сўнгги ҳафтада республика аҳолиси ўртасида ЎРИ билан касалланиш ўтган ҳафтага нисбатан 25,5% га камайган. Тошкент шаҳрида эса бу кўрсаткич 25,4% га камайганлиги кузатилди”, — дейди Нурмат Атабеков.
Қайд этилишича, ЎРИ касаллиги кўрсаткичларида эпидемик бўсағадан 34,3 %га пастлиги кузатилмоқда.
Болаларнинг ўткир респиратор инфекция билан касалланиш ёшма-ёш таҳлил қилинганида: касалланишни энг юқори кўрсаткичи 0-1 ёшдаги болалар ўртасида рўйхатга олинган бўлиб, интенсив кўрсаткич шу ёшдаги 100 минг бола сонига нисбатан 368 нафарни ташкил этмоқда.
“Бунга ЎРИ билан касалланган беморларни алоҳида эмаслиги, бемор болаларни таълим муассасаларига юбориш ҳамда шифокор билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан даволаниш асосий сабаблар бўлмоқда”, — деди Нурмат Атабеков.
Грипп ва ўткир респиратор инфекциялар билан оғриган беморларни даволаш мақсадида республика бўйича 8838 та бемор ўринлари яратилган. Уларда 6 минг нафар бемор даволанмоқда.
Маълумот учун, А гриппи (H3N2) ёки Гонконг гриппи тез кечадиган ўткир респиратор касалликдир. Инфекциянинг биринчи тарқалиши 1960 йилда Гонконгда қайд этилган. Симптомлар одатда инфекциядан 12-48 соат ўтгач пайдо бўлади. Айримлар бош оғриғи ва тана оғриғини ҳис қилади, қуруқ йўтал ва кучли терлаш кузатилиши мумкин, ҳарорат кўпинча 39 даражадан ошади.