Нодирбек Абдусатторов "Champions Chess Tour" мусобақасининг ярим финалига чиқди

Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик шахматчи ярим финалда америкалик Уэсли Со билан дона суради.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов "Champions Chess Tour 2023" турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Chess.com.
Канаданинг Торонто шаҳрида 9-15 декабрь кунлари соврин жамғармаси 500 минг долларни ташкил қилувчи "Champions Chess Tour 2023" супер турнирининг финали бўлиб ўтмоқда.
Унда дунёнинг энг кучли 8 нафар шахматчиси иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида Абдусатторов норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой берди. Кейин беларуслик Денис Лозовик ва америкалик Ҳикару Накамура ва Фабиано Каруанани ортда қолдирди.
Ярим финалда ўзбекистонлик шахматчи америкалик рақиби Уэсли Со билан учрашади, ўйин 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
Площадь Регистан в Самарканде с тремя медресе Улугбека, Шердор, Тилля-Кари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2023
Самарқандда шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади — FIDE
Янгиликлар лентаси
0