https://sputniknews.uz/20231213/huquq-tartibot-organlari-ijtimoiy-xizmatlar-24-soatlik-ish-tartibi-41532673.html
Барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий хизматлар 24 соатлик иш тартибига ўтди
Барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий хизматлар 24 соатлик иш тартибига ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Қишга тайёргарлик бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
2023-12-13T09:20+0500
2023-12-13T09:20+0500
2023-12-13T14:13+0500
жамият
ўзбекистон
қиш
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0b/41489265_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_0b56b752cfa065b65851a1dfb9bba84c.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.Йиғилишда айрим ҳудудларда энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар муҳокама қилинди.Қайд этилишича, Наманган вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларида газ камайган. Андижон вилоятининг Балиқчи, Пахтаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳаво совуши билан электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кўпайган. Қашқадарё вилояти Ғузор ва Касби туманларида чироқ кўп ўчаётгани маълум қилинган.Электр тармоқлари ва газ таъминоти мутасаддиларига авария бригадаларини шай ҳолатга келтириб, туну кун ишлашини таъминлаш, зарур восита ва материаллар захирасини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.Бу йил кўмир таъминотида ҳам янги тизим йўлга қўйилди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 5 миллион 900 минг тонна кўмир қазиб чиқарилди. Аҳолига 930 минг тонна, ижтимоий соҳа учун қўшимча 93 минг тонна кўмир етказилди.Ҳудудлардаги омборларда турган кўмирни аҳолига ва ижтимоий соҳага етказилишини кундалик назоратга олиш, иситиш тизими давлат-хусусий шерикка ўтказилган объектларда зарур кўмир захирасини яратиш кераклиги айтилди.Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қонунга хилоф ҳолатларни чеклаш муҳимлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.Йиғилишда Янги йил байрами олдидан аҳоли фаровонлиги учун шароитларни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Маданий тадбирлар юқори даражада ўтказилиши, кўнгилочар дастурлар ва хизматларни кўпайтирилиши қайд этилди. Шунингдек, бозорларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилади. Нарх-наволарни асоссиз оширишга уриниш Бош прокуратура томонидан назоратга олинади.Шунингдек, жамоат транспортларининг барқарор қатновини таъминлаш, метро ва автобусларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди. Бекатларда шароитларни яхшилаш, йўлларни тозалаш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.Қайд этилишича, қўшимча энергетика қувватларини яратиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди. Натижада қисқа вақтда 675 мегаватт ишга туширилди, йил якунига қадар 2,2 минг мегаваттли 7 та станция ишга туширилади. Шунингдек, 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги ва талаб юқорилиги боис бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, пойтахтда жами қуввати 286 мегаваттга тенг 2 та янги подстанция қурилди. 228 та трансформатор, 1 минг 130 километр тармоқлар янгиланди. 260 километр юқори кучланишли кабел тармоқлари тортилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0b/41489265_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7642ad6534c64aebb3be63f5d04f63ca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қишга тайёргарлик ҳуқуқ тартибот органлари ижтимоий хизматлар 24 соатлик иш тартиби
қишга тайёргарлик ҳуқуқ тартибот органлари ижтимоий хизматлар 24 соатлик иш тартиби
Барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий хизматлар 24 соатлик иш тартибига ўтди
09:20 13.12.2023 (янгиланди: 14:13 13.12.2023) Қишга тайёргарлик бўйича вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида
маълум қилинди. Йиғилишда айрим ҳудудларда энергетика тизимида кузатилаётган муаммолар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларида газ камайган. Андижон вилоятининг Балиқчи, Пахтаобод, Марҳамат ва Андижон туманларида ҳаво совуши билан электр энергияси билан боғлиқ муаммолар кўпайган. Қашқадарё вилояти Ғузор ва Касби туманларида чироқ кўп ўчаётгани маълум қилинган.
Электр тармоқлари ва газ таъминоти мутасаддиларига авария бригадаларини шай ҳолатга келтириб, туну кун ишлашини таъминлаш, зарур восита ва материаллар захирасини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.
Бу йил кўмир таъминотида ҳам янги тизим йўлга қўйилди. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 5 миллион 900 минг тонна кўмир қазиб чиқарилди. Аҳолига 930 минг тонна, ижтимоий соҳа учун қўшимча 93 минг тонна кўмир етказилди.
Ҳудудлардаги омборларда турган кўмирни аҳолига ва ижтимоий соҳага етказилишини кундалик назоратга олиш, иситиш тизими давлат-хусусий шерикка ўтказилган объектларда зарур кўмир захирасини яратиш кераклиги айтилди.
Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қонунга хилоф ҳолатларни чеклаш муҳимлиги ҳам кўрсатиб ўтилди.
“Бугундан бошлаб барча ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтиши белгиланди”, — дейилади хабарда.
Йиғилишда Янги йил байрами олдидан аҳоли фаровонлиги учун шароитларни янада яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Маданий тадбирлар юқори даражада ўтказилиши, кўнгилочар дастурлар ва хизматларни кўпайтирилиши қайд этилди. Шунингдек, бозорларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилади. Нарх-наволарни асоссиз оширишга уриниш Бош прокуратура томонидан назоратга олинади.
Шунингдек, жамоат транспортларининг барқарор қатновини таъминлаш, метро ва автобусларда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди. Бекатларда шароитларни яхшилаш, йўлларни тозалаш ва ҳаракат хавфсизлигини ошириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Қайд этилишича, қўшимча энергетика қувватларини яратиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди. Натижада қисқа вақтда 675 мегаватт ишга туширилди, йил якунига қадар 2,2 минг мегаваттли 7 та станция ишга туширилади.
Шунингдек, 100 та подстанция, 11,5 мингта трансформатор ва 34 минг километр тармоқлар янгиланди.
Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги ва талаб юқорилиги боис бу масалага алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, пойтахтда жами қуввати 286 мегаваттга тенг 2 та янги подстанция қурилди. 228 та трансформатор, 1 минг 130 километр тармоқлар янгиланди. 260 километр юқори кучланишли кабел тармоқлари тортилди.