https://sputniknews.uz/20231213/eoii-evrosiyo-elektr-avtobusi-ishlab-chiqariladi-41540962.html
ЕОИИда “Евросиё электробуси” ишлаб чиқарилади
ЕОИИда “Евросиё электробуси” ишлаб чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Бир қатор корхоналар лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этишларини аллақачон тасдиқлашди.
2023-12-13T14:30+0500
2023-12-13T14:30+0500
2023-12-13T16:01+0500
ўзбекистон ва еоии
иқтисод
еоии
еии
автобус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41536819_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_ad3b87c381e73551e4fb13d478ebe88f.jpg
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши “Евросиё электробуси” Давлатлараро дастури лойиҳасини ишлаб чиқишни маъқуллади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.Ҳужжат Беларусь ташаббуси билан ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида тайёрланган.Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадга эришиш учун қатор муаммоларни ҳал этиш зарур: ускуналарни янгилаш ва электробуслар учун бутловчи қисмлар ва агрегатларни оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бундай бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.Шунингдек, Евроосиёлик электробуслар учун ускуналар ва бутловчи қисмлар етказиб берувчиларнинг ваколатларини кучайтириш, улар учун кичик қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарур.Бошқа муҳим масалалар қаторига электробуслар ишлаб чиқаришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ваколатларини ривожлантириш ҳамда бутловчи қисмлар таннархидаги импорт компонентини камайтириш киради.Қуйидаги корхоналар Давлатлараро дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этишларини тасдиқлашди: "Айрон стрим" МЧЖ (Арманистон); "УКҲ "Белкоммунмаш" ОАЖ, Беларусь Миллий Фанлар академиясининг Бирлашган Машинасозлик институти, "МАЗ" ОАЖ (Беларусь), "Камаз" ОАЖ, "РЭНЕРА" МЧЖ (Россия).
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0d/41536819_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_803381c06b17a3d0c0fbebfded691961.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии евросиё электробуси еик
еоии евросиё электробуси еик
ЕОИИда “Евросиё электробуси” ишлаб чиқарилади
14:30 13.12.2023 (янгиланди: 16:01 13.12.2023) Бир қатор корхоналар лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этишларини аллақачон тасдиқлашди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгаши “Евросиё электробуси” Давлатлараро дастури лойиҳасини ишлаб чиқишни маъқуллади. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати
хабар берди. Ҳужжат Беларусь ташаббуси билан ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш доирасида тайёрланган.
"Давлатлараро дастурнинг асосий мақсади Иттифоқ электробус бозорининг ЕОИИда ишлаб чиқарилган юқори даражада маҳаллийлаштирилган маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қондиришдир", – деди ЕИК саноат ва агросаноат мажмуи вазири Артак Камалян.
Унинг сўзларига кўра, ушбу мақсадга эришиш учун қатор муаммоларни ҳал этиш зарур: ускуналарни янгилаш ва электробуслар учун бутловчи қисмлар ва агрегатларни оммавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш, бундай бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш.
Шунингдек, Евроосиёлик электробуслар учун ускуналар ва бутловчи қисмлар етказиб берувчиларнинг ваколатларини кучайтириш, улар учун кичик қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш зарур.
Бошқа муҳим масалалар қаторига электробуслар ишлаб чиқаришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ваколатларини ривожлантириш ҳамда бутловчи қисмлар таннархидаги импорт компонентини камайтириш киради.
Қуйидаги корхоналар Давлатлараро дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этишларини тасдиқлашди: "Айрон стрим" МЧЖ (Арманистон); "УКҲ "Белкоммунмаш" ОАЖ, Беларусь Миллий Фанлар академиясининг Бирлашган Машинасозлик институти, "МАЗ" ОАЖ (Беларусь), "Камаз" ОАЖ, "РЭНЕРА" МЧЖ (Россия).