Ўзбекистонда “газ заправкалар” иш вақтига ўзгартириш киритилди

© Sputnik / Авенир ДебердеевЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2023
Oбуна бўлиш
Бугундан “газ заправкалар” фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Ўзбекистонда “газ заправкалар” иш вақтига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” хабар берди.
Қайд этилишича, газ истеъмоли ортгани сабабли босим пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчалари (АГТКШ) иш вақтига ўзгартириш киритилди.
Унга кўра, бугундан “газ заправкалар” фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди. Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланилади.
"Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан бутун мамлакат бўйича табиий ва суюлтирилган газ истеъмолининг ортиши кузатилмоқда. Истеъмолчилар ўртасида ёқилғини тенг тақсимлаш мақсадида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ мутахассислари 24 соатлик режимда иш олиб боришмоқда ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишмоқда", — дейилган хабарда.
Айтилишича, ҳозирги вақтда табиий газ истеъмолчиларига "зангори ёқилғи" тўлиқ ҳажмда етказиб берилмоқда, етишмовчилик кузатилгани йўқ. Олис ҳудудларга суюлтирилган газ тўлиқ ҳажмда ва маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланган график асосида етказилмоқда.
"11 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 105,8 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2543 тонна ёқилғи етказилган", — дея қўшимча қилинган хабарда.
Хабарда "Ҳудудгазтаъминот" фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўраган.
Янгиликлар лентаси
0