Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди

© пресс-служба МИД Республики УзбекистанДоҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди
Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2023
Oбуна бўлиш
Доҳада Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.
Доҳада Ўзбекистон элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Қайд этилишича, мамлакатлар раҳбарлари саъй-ҳаракатлари натижасида икки томонлама муносабатлар ривожланмоқда.
Шу йил май ойида Тошкентда Қатар давлати дипломатик ваколатхонаси фаолияти йўлга қўйилган эди.
© пресс-служба МИД Республики УзбекистанДоҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди
В Дохе состоялась церемония открытия Посольства Республики Узбекистан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2023
Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилди

“Шубҳасиз, ушбу элчихоналар алоқаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”, — деб ёзади Саидов.

Маълумот учун, вазир Доҳада бўлиб ўтаётган “Умумий келажакни бунёд этиш” мавзусида бўлиб форумида иштирок этди.
Шунингдек, Қатар Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши курашиш маркази Васийлик кенгаши раҳбари Али Бин Фетаис Ал-Марри билан учрашди. Унда коррупцияга қарши кураш бўйича кенг кўламли масалалар, шунингдек, бўлажак тадбирлар муҳокама қилинди.
Қолаверса, Қатар Ислом банки ижрочи директори жаноб Бассел Гамал билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар кун тартибидан инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, билим алмашинувини ташкил этиш, замонавий банк ва молия хизматларини ривожлантириш, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма воситаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Янгиликлар лентаси
0