Белгород вилоятида Украинанинг “Точка-У” ракетаси уриб туширилди

© Sputnik / © РИА Новости / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишПуск ракеты тяжелой огнеметной системой залпового огня ТОС-1А "Солнцепек". Архивное фото
Пуск ракеты тяжелой огнеметной системой залпового огня ТОС-1А Солнцепек. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород вилояти узра Украинанинг “Точка-У” ракетасини уриб туширди.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Украинанинг “Точка-У” тактик ракетаси Белгород вилояти узра ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди. Бу ҳақида РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Бугун соат 5:00 да Киев режимининг “Точка-У” тактик ракетаси билан Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга террорчилик ҳужуми уюштиришга бўлган уринишининг олди олинди. Украина ракетаси Белгород вилоятида ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди”, — дейилади хабарда.

Ноябрь ойи ўрталарида Украина Қуролли кучлари Белгороднинг Ровенки қишлоғига “Точка-У” билан зарба берган эди. Бунинг оқибатида еттита уй, учта машина ва бир корхона, шунингдек, электр тармоғига зарар етганди.
Янгиликлар лентаси
0