Тошкент ҳайвонот боғи қишга қандай ҳозирлик кўрмоқда — видео

Oбуна бўлиш
Тошкент ҳайвонот боғининг алоҳида қозонхонаси бор, баъзи ҳайвонлар учун ҳатто "иссиқ пол" ҳам ўрнатилган. Батафсил – Sputnik видеосида.
Тошкент Ҳайвонот боғида ёз ойиданоқ қишга тайёргарлик кўриш бошланади. Совуқ тушиши билан жониворларнинг кун тартиби, турар жойи ўзгаради.
Ўзбекистонда қаттиқ совуқ камдан-кам бўлишига қарамай, Тошкент ҳайвонот боғи об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқликларига тайёр туради.
Тошкент ҳайвонот боғи марказлашган иситиш тизимига уланмаган. Унинг алоҳида иситиш тизими бор ва ундан керакли вақтда фойдаланилади.
Янгиликлар лентаси
0