https://sputniknews.uz/20231211/ozbekiston-rosatom-aes-suv-texnologiya--41495127.html
Ўзбекистон ва “Росатом” сувни тежовчи АЭС технологиясини муҳокама қилмоқда
Ўзбекистон ва “Росатом” сувни тежовчи АЭС технологиясини муҳокама қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Қуруқ совутиш минораси” атом энергияси учун минимал сув сарфи масаласини ҳал қилади.
2023-12-11T13:10+0500
2023-12-11T13:10+0500
2023-12-11T15:51+0500
иқтисод
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
росатом
аэс
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25454604_0:321:3071:2048_1920x0_80_0_0_0cca8539cfa55fa4f2564191fe0e7a67.jpg
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва "Росатом" атом электр станциясини қуриш лойиҳасида қуруқ совутиш минораси технологиясидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида “Росатом” давлат корпорацияси Барқарор ривожланиш департаменти директори Полина Лион маълум қилди."Қуруқ совутиш минораси" технологияси реакторни совутиш жараёнида сув буғланишининг йўқлигини таъминлайди. Ҳаво совутгичларидан фойдаланиш унинг истеъмолини камайтириши мумкин.Эслатиб ўтамиз, “Росатом” Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор блокларига эга иккита энергоблокдан иборат комплекс қуришни режалаштирмоқда.Аввалроқ давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуришда шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканлигини маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, “Росатом” ушбу объектда бир қатор тадқиқот ишларини олиб борган ва кам қувват, шунингдек, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча таклифлар берган.
https://sputniknews.uz/20231128/ozbekiston-aes-shartnoma-rosatom-41288400.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25454604_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_418be8f8067e913feccd81bd79d0718f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қуруқ совутиш минораси атом энергияси росатом аэс
қуруқ совутиш минораси атом энергияси росатом аэс
Ўзбекистон ва “Росатом” сувни тежовчи АЭС технологиясини муҳокама қилмоқда
13:10 11.12.2023 (янгиланди: 15:51 11.12.2023) “Қуруқ совутиш минораси” атом энергияси учун минимал сув сарфи масаласини ҳал қилади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва "Росатом" атом электр станциясини қуриш лойиҳасида қуруқ совутиш минораси технологиясидан фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақида “Росатом” давлат корпорацияси Барқарор ривожланиш департаменти директори Полина Лион маълум қилди.
“Ўзбекистонда биз ҳозирда потенциал мижозларимиз билан музокаралар олиб бормоқдамиз...Биз улар билан қуруқ совутиш миноралари билан ечимни муҳокама қилмоқдамиз. Бу жуда мураккаб технологик ечим, лекин биз бироз олдинда ўйлаймиз. Ва, аслида, атом энергияси учун минимал сув истеъмоли масаласи ҳам кун тартибида жуда жиддий”, — деди у БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP28) доирасидаги Россия павильонидаги тадбирда.
"Қуруқ совутиш минораси" технологияси реакторни совутиш жараёнида сув буғланишининг йўқлигини таъминлайди. Ҳаво совутгичларидан фойдаланиш унинг истеъмолини камайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Росатом” Ўзбекистонда ВВЭР-1200 реактор блокларига эга иккита энергоблокдан иборат комплекс қуришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачёв Ўзбекистон Республикасида атом электр станциясини қуришда шартнома бўйича ишлар якуний босқичда эканлигини маълум қилганди. Унинг қўшимча қилишича, “Росатом” ушбу объектда бир қатор тадқиқот ишларини олиб борган ва кам қувват, шунингдек, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча таклифлар берган.