Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи бензин ишлаб чиқаришни кўпайтиради

© Ферганский НПЗ Ферганский нефтеперерабатывающий завод
Ферганский нефтеперерабатывающий завод - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2023
Oбуна бўлиш
Завод АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Бугундан Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади, дея хабар берди завод матбуот хизмати.
Қайд этилишича, завод автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган қиш мавсумида ёқилғига тобора ортиб бораётган талабга жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди.
Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.
“Санег” компанияси бош директорининг нефтни қайта ишлаш бўйича ўринбосари Ҳабиб Латипов бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши заводда амалга оширилаётган модернизация доирасидаги янги технологик ечимлар самараси бўлиб, аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлашга қаратилганини алоҳида таъкидлади.
"Бугунги кунда завод технологик жараёнларнинг янги босқичига чиқмоқда, ускуналарнинг оптимал иш параметрларини белгиламоқда. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ҳам эркин бозор нархини шакллантиришга хизмат қилади”, — деди Латипов.
Ферганский нефтеперерабатывающий завод. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи Евро-5 тоифали бензин ишлаб чиқаришни бошлаши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0