https://sputniknews.uz/20231209/qirgizistonning-osh-shahrida-ozbekiston-bosh-konsulligi-ochildi-41478528.html
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди
2023-12-09T16:10+0500
2023-12-09T16:10+0500
2023-12-09T16:42+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
ўш
консуллик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/09/41475642_0:157:408:386_1920x0_80_0_0_48518666d8e5201d7a7f2e18a5daa590.jpg
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.Тадбирда асосий меҳмон сифатида Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этди. Анжуман Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариш маросими ва икки давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов ўзининг қутлов сўзида тарихий воқеа – Ўш шаҳрида Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг очилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда бўлиб ўтаётганини таъкидлади. Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ўш шаҳрида Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон томонининг Қирғизистон билан стратегик муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш истагини яна бир бор тасдиқлашини қайд этди.Элчибек Жантаев ўз нутқида барча йиғилганларни республиканинг энг муҳим байрамларидан бири – Конституция куни билан табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.Ўш давлат университети профессори Байболот Абитов ўз маърузасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари барча соҳаларда ривож топиб бораётганига эътибор қаратди.“Бугунги кунда мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорлик қилмаган бирор соҳа йўқ. Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиши ўзаро ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва фаоллаштириш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш учун қўшимча имконият яратади. Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон Асосий қонуни қабул қилинган кунга тўғри келгани ҳам қувонарлидир. Фурсатдан фойдаланиб, барча қардош Ўзбекистон фуқароларини Конституция куни билан табриклайман”, - деди у.
ўзбекистон
қирғизистон
ўш
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/09/41475642_0:119:408:424_1920x0_80_0_0_928db04d1636829d7ac8347fbe29866d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қирғизистоннинг ўш шаҳрида ўзбекистон бош консуллиги очилди
қирғизистоннинг ўш шаҳрида ўзбекистон бош консуллиги очилди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилди
16:10 09.12.2023 (янгиланди: 16:42 09.12.2023) Анжуман Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариш маросими ва икки давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб
хабар бермоқда "Дунё" АА.
Тадбирда асосий меҳмон сифатида Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Элчибек Жантаев иштирок этди. Анжуман Ўзбекистон Давлат байроғини кўтариш маросими ва икки давлат мадҳиялари ижроси билан бошланди.
Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов ўзининг қутлов сўзида тарихий воқеа – Ўш шаҳрида Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг очилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда бўлиб ўтаётганини таъкидлади. Дипломатик миссия раҳбари, шунингдек, Ўш шаҳрида Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон томонининг Қирғизистон билан стратегик муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш истагини яна бир бор тасдиқлашини қайд этди.
Элчибек Жантаев ўз нутқида барча йиғилганларни республиканинг энг муҳим байрамларидан бири – Конституция куни билан табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
“Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги ташкил этилгани томонларнинг икки давлат ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муштарак интилишларининг ифодасидир. Қирғизистон жанубида ушбу консуллик идорасининг мавжудлиги мамлакатимизнинг мазкур ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқароларининг ҳаётий муаммоларини тезда ҳал этишга хизмат қилади. Бош консуллик нафақат Ўзбекистон фуқаролари, балки икки давлат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга интилаётган ҳар бир киши учун ёрдам маркази бўлиб ҳам хизмат қилишига ишонч билдирамиз”, -деди Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили.
Ўш давлат университети профессори Байболот Абитов ўз маърузасида Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари барча соҳаларда ривож топиб бораётганига эътибор қаратди.
“Бугунги кунда мамлакатларимиз ўзаро ҳамкорлик қилмаган бирор соҳа йўқ. Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг очилиши ўзаро ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва фаоллаштириш, фан ва таълим соҳаларида ўзаро алмашинувларни йўлга қўйиш учун қўшимча имконият яратади. Бош консулхонанинг очилиши Ўзбекистон Асосий қонуни қабул қилинган кунга тўғри келгани ҳам қувонарлидир. Фурсатдан фойдаланиб, барча қардош Ўзбекистон фуқароларини Конституция куни билан табриклайман”, - деди у.