Патрушев “Россия сегодня” медиа-гуруҳини 10 йиллиги билан табриклади

© Международная медиагруппа "Россия сегодня" Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев
Секретарь Совета безопасности РФ Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Патрушевнинг таъкидлашича, “мувофиқлаштирилган иш, малака, қатъий фуқаролик позицияси ва журналист этикасига содиқлик” медиа-гуруҳнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орасида етакчи ўринни эгаллашини таъминлайди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев “Россия сегодня” ходимларини ва унинг бош директори Дмитрий Киселёвни медиа-гуруҳнинг 10 йиллиги билан табриклади.
Патрушевнинг таъкидлашича, “мувофиқлаштирилган иш, малака, қатъий фуқаролик позицияси ва журналист этикасига содиқлик” медиа-гуруҳнинг маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орасида етакчи ўринни эгаллашини таъминлайди.
“Танлаган ишингизга ҳалол, фидокорона хизмат қилганингиз туфайли сиз миллий ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича кенг аудиторияни самарали хабардор қила оласиз, жаҳон ахборот маконида Россия манфаатларини ҳимоя қиласиз, шунингдек, мамлакатда ва дунёда рўй бераётган муҳим воқеаларни тезкор ва тўғри ёритиб бера оласиз. Сизга янги ижодий муваффақиятлар, битмас-туганмас куч ва энг яхши тилакларимни тилайман!” – дея таъкидлади Хавфсизлик кенгаши котиби.
“Россия сегодня” халқаро медиа-гуруҳи рус тилидаги ахборот ресурсларини бирлаштиради: РИА Новости, ПРАЙМ, ИноСМИ, Baltnews, Украина.ру, Социальный навигатор, КОТ ва Arctic.ru. Хорижда уни Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси тақдим этади.
Медиа-гуруҳнинг асосий маҳсулотларидан бири бу рус, инглиз, хитой, испан, араб ва форс тилларида ахборот лентаси ҳисобланади. “Россия сегодня” халқаро аудитория, бизнес ҳамжамият, давлат идоралари ва кенг доирадаги фойдаланувчиларга мўлжалланган йирик рус ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси.
Янгиликлар лентаси
0