Мишустин “Россия сегодня”ни 10 йиллик юбилейи билан табриклади

© Международная медиагруппа "Россия сегодня"Председатель правительства РФ Михаил Мишустин
Председатель правительства РФ Михаил Мишустин  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Россия бош вазирининг таъкидлашича, медиа-гуруҳ “Россия ва унинг ташқарисидаги медиа маконида ишончли етакчи ўринни эгаллаб, юксак журналистик стандартларни ўрнатиб келмоқда”.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин “Россия сегодня” медиа-гуруҳи жамоасини 10 йиллик юбилейи билан табриклаб, уларга “янги ижодий ғоялар, давомий муваффақиятлар ва ғалабалар, мустаҳкам соғлиқ ва фаровонлик” тилади.
Россия бош вазирининг таъкидлашича, медиа-гуруҳ “Россия ва унинг ташқарисидаги медиа маконида ишончли етакчи ўринни эгаллаб, юксак журналистик стандартларни ўрнатиб келмоқда”, унинг кун давомидаги “ўнлаб тиллардаги ахборот ресурслари кенг ўқувчилар аудиториясини таъминламоқда ва радио тингловчиларига бутун дунёдаги энг муҳим воқеалар тўғрисида ишончли ва объектив маълумотлар бермоқда”.
“Россия сегодня” - бу ҳар куни юз минглаб одамлар томонидан ўқиладиган ва тингланадиган муҳаррирлар, публицистлар, шарҳловчилар, мухбирлар ва операторларнинг профессионал жамоаси. Материалларингизда турли фикрлар эшитилади ва бу аудиторияга ўз хулосаларини чиқаришга ёрдам беради. Медиа-гуруҳнинг кенг кўламли лойиҳаларида юздан ортиқ халқаро ҳамкорлар, жумладан агентликлар, телеканаллар ва университетлар иштирок этмоқда. Энг илғор технологиялардан фойдаланиш турли замонавий форматлар – ижтимоий тармоқлар ва мобил иловаларда юқори сифатли ва талабга жавоб берадиган контент яратиш имконини беради”, - деди Мишустин.
“Россия сегодня” халқаро медиа-гуруҳи рус тилидаги ахборот ресурсларини бирлаштиради: РИА Новости, ПРАЙМ, ИноСМИ, Baltnews, Украина.ру, Социальный навигатор, КОТ ва Arctic.ru. Хорижда уни Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радиоси тақдим этади.
Медиа-гуруҳнинг асосий маҳсулотларидан бири бу рус, инглиз, хитой, испан, араб ва форс тилларида ахборот лентаси ҳисобланади. “Россия сегодня” халқаро аудитория, бизнес ҳамжамият, давлат идоралари ва кенг доирадаги фойдаланувчиларга мўлжалланган йирик рус ахборот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси.
Янгиликлар лентаси
0