Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Дарҳол. АҚШда Россия ҳақида кутилмаган баёнот берилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишБоевая подготовка военнослужащих ВДВ в зоне СВО
Боевая подготовка военнослужащих ВДВ в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Дениел Девис: АҚШ Украинага қанча пул бермасин, Киевга ёрдам бермайди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг имкониятлари Вашингтон ва Киевни музокаралар олиб боришга мажбур қилади, деди АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дениел Девис Stephen Gardner YouTube каналида.
“Украина Қуролли Кучларининг охирги ҳужуми муваффақиятсизликка учради, бошқаси ҳам, албатта, муваффақиятли бўлмайди, чунки Россия армияси аввалгидан ҳам кучлироқ бўлди. Уларда кўпроқ (қурол - таҳр.) ишлаб чиқариш учун саноат имкониятлари бор. Украина ва АҚШ музокаралар орқали қандайдир келишувга эришиши керак”, - дейди эксперт.
Унинг фикрича, АҚШ Украинага қанча пул бермасин, Киевга ёрдам бермайди.
“Ва бу урушни тугатмайди. Биз бошқача қилишимиз керак. Ва менимча, биз шунчаки айтишимиз керак [...]: “Биз сизга фақат ҳимоя учун қурол берамиз. Биз сизга 2024 йилда ишламайдиган янги ҳужум бошлаш учун ҳеч нарса бермаймиз”, - деди эксперт.
Унинг қўшимча қилишича, ўшанда Украина Россия билан музокара олиб боришга мажбур бўлади.
“Ва ўшанда улар қандайдир мантиқий хулосага келишлари мумкин. Лекин биз мутлақо қилмаслигимиз керак бўлган нарса, ҳеч қандай шартларсиз ҳар қандай ҳажмда ҳеч нарса тақдим этмаслигимиз керак. “Биз сизни қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз” – мен буни зудлик билан сўз бойлигимиздан чиқариб ташлашимиз керак деб ўйлайман”, — дея хулоса қилди эксперт.
Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли Кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди.
Янгиликлар лентаси
0