Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Ботулизм: Қўлбола тайёрланган консервалар соғлик учун хавфли

© Sputnik / Светлана ШевченкоНадпись "Скорая" на реанимобиле
Надпись Скорая на реанимобиле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2023
Oбуна бўлиш
Хасталикнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм микробининг токсини асосан марказий асаб тизимига таъсир этади ва организмда турли ўзгаришларга олиб келади.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Қиш фаслида кўпчилик уй шароитида тайёрланган консерваланган маҳсулотларни истеъмол қилишни маъқул кўради. Бироқ бундай озиқ-овқатлардан заҳарланиш эҳтимоли юқори, дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бўлим бошлиғи Анвар Шукуров.
“Аксарият хонадон бекалари ёз ва куз фаслларида мева-сабзавотлардан консервалар тайёрлаб, қишга ғамлаб қўяди. Бироқ уй шароитида етарли босимда термик ишлов бериш имконияти мавжуд эмаслиги натижасида ботулизм қўзғатувчи споралар сақланиб қолади ва улар анаэроб, яъни кислородсиз муҳитда ривожланиб, ўта кучли — ботулинотоксин заҳрини ҳосил қилади”, - дейди мутахассис.
Таъкидланишича, ботулизм қўзғатувчилари ташқи муҳитга ўта чидамли бўлиб, 100°С даражада 6 соат, 120°С да эса 10 дақиқагача тирик бўлади.
Ўзида бундай зарарли моддани сақловчи консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида турли салбий оқибатлар, ҳатто ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаганда ўлимга олиб келувчи энг оғир турдаги заҳарланиш — ботулизм касаллиги келиб чиқади.
Хасталикнинг яширин даври 2-4 соатдан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ботулизм микробининг токсини асосан марказий асаб тизимига таъсир этади ва организмда турли ўзгаришларга олиб келади.
Бу ҳолатда:
нафас олиш қийинлашиши, оғиз-томоқнинг қуриши, қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқлари осилиб қолиши (птоз), ютиниш қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши;
кўнгил айниши ва қусиш (кўпинча такрорланади);
умумий ҳолсизлик ва заифлик каби белгилар намоён бўлади.
Беморнинг сўзлари тушунарсиз бўлиб қолади, бўйин ва оёқ мушакларининг заифлашиши натижасида юришга қийналади. Агар бу ҳолатда хаста инсонга зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатилмаса ва зарур даво муолажалари ўтказилмаса, унинг нафақат соғлиғи, балки ҳаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин.
Қайд этилишича, шу сабабли ботулизмнинг олдини олишда қуйидагиларга амал қилиш лозим:
уй шароитида консерваларни тайёрламаслик;
бозор ва аҳоли гавжум жойларда фуқаролар томонидан сотилаётган, номаълум шароитда тайёрланган, сифати кафолатланмаган консерваларни харид қилмаслик;
банка қопқоғи кўтарилган (бомбаж), шунингдек рангида ўзгариш бўлган консерваларни истеъмол қилмаслик;
озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш шароитларига эътибор бериш, савдо дўконларидан консерваларни харид қилишда унинг муддати, идишларнинг бутунлиги, қопқоқлари шишмаганлиги ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжатларига эътибор бериш;
таом тайёрлашда тозаликка ва шахсий гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этиш.
Янгиликлар лентаси
0