Яндекс такси бозорнинг 86 фоизига эга — Рақобат қўмитаси

© пресс-служба Яндекс GOМашина такси "Яндекс GO" в Узбекистане
Машина такси Яндекс GO в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “Yandex Go” иловаси орқали хизмат кўрсатаётган такси хизмати аслида Нидерландда рўйхатдан ўтган компания бўлиб чиқди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. "Yandex Go" такси агрегаторлари бозордаги хизматнинг катта қисмини — 86,3 фоизини кўрсатмоқда ва компания хизмат нархи ва сифатига бир томонлама таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўмитаси хабаридан маълум бўлди.
"Ўзбекистон Республикасидаги “Yandex Go” иловаси орқали кўрсатилган такси хизматларининг 2022 йилдаги молиявий натижалари юзасидан расмий статистик маълумотлар Ridetech International B.V. компанияси (Нидерландияда рўйхатдан ўтган) томонидан тақдим этилган," - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, “Yandex Go” платформаси 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида агрегаторлик хизматларини республикада рўйхатдан ўтган “YandexGo UB” МЧЖ орқали амалга ошира бошлаган.
Шунингдек, Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Нидерданднинг Ridetech International B.V. компанияси ҳамда Ўзбекистондаги “YandexGo UB” МЧЖни — ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган шахслар деб ҳисоблашини маълум қилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда жами 66 та корхона такси-агрегаторлик хизматлари кўрсатаётгани ва шундан 58 таси диспетчерлик хизмати орқали (телефон) ҳамда 8 таси мобил илова орқали агрегатор хизматини кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Таҳлил жараёнида, такси хизматлари бозорида “Yandex Go” улуши 86,3 %ни ташкил қилиши ва ушбу компания жами хизматнинг асосий қисмини кўрсатаётганини сабабли хизмат нархи ва сифатига бир томонлама таъсир кўрсатиш хавфи мавжудлиги ҳам аниқланган.

Юқоридагиларга мувофиқ, жорий йил 4 декабрь куни Қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасига асосан “YandexGo UB” МЧЖ йўловчиларни ташиш (такси) учун буюртмаларни жойлаштириш ва такси хизматларини кўрсатишга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бозорида "Устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъект" деб эътироф этилди.

Қўмита ушбу бозорда барча иштирокчилар томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлар, инсофсиз рақобат, устун мавқеини суиистеъмол қилиш каби ҳаракатларни олдини олиш ва бартараф этиш юзасидан тизимли равишда мониторинг олиб боради, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг март ойида блогер Хушнудбек, Яндекс такси компанияси Ўзбекистонда солиқ тўламасдан ишлаётганига эътибор қаратган эди. Рақбот қўмитаси ушбу маслада текширув ўтказиб компанияга 1 декабрга қадар Ўзбекистонда қонуний ишлашни йўлга қўйишни тавсия этган эди. Yandex GO 1 декабрдан Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган юридик шахс мақомини олиб, Солиқ платформаларида рўйхатдан ўтган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0