Пентагон раҳбари конгрессменлар қариндошларини урушга жўнатиш билан пўписа қилди

© AP Photo / Alex BrandonМинистр обороны Ллойд Остин. Архив сурат
Министр обороны Ллойд Остин. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2023
Oбуна бўлиш
Оқ уй Украинага ёрдам шиори остида ҳар қандай йўл билан Конгрессдан бир неча ўн миллиард ажратишга уринмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Пентагон раҳбари Ллойд Остин конгрессменлар, агар улар Киевга янги ёрдам тўловини қўллаб-қувватламаса, уларнинг яқинларини Россия билан урушга юбориш билан очиқчасига таҳдид қилди. Бу ҳақида таниқли америкалик журналист Такер Карлсон маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

"Биз сизнинг ўғилларингизни, тоға ва жиянларингизни Россияга қарши урушга жўнатамиз", — деди Пентагон раҳбари Вакиллар палатасида.

Миллиардер Илон Маск Карслоннинг ушбу сўзлари билан қизиқиб, журналистдан Остин ҳақиқатан ҳам шундай деганми, деб сўради. "Бу тасдиқланган", деб жавоб берди Карлсон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден агар Россия Украинада ғалаба қозонса, кейин Россия НАТО давлатларига ҳужум қилиши аниқ эканини айтганди. Бундай ҳолат АҚШнинг можарога аралашувига олиб келишига ишончи комил эканини айтган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ раҳбари Россиядан ўз қонунчиларни манипуляция қилиш воситаси сифатида фойдаланаётганидан афсусда эканини айтди.
Аввалроқ Сенат республикачилари Оқ уйнинг Украина, Исроил ва бошқа эҳтиёжлар учун маблағ ажратишига тўсқинлик қилган эди. Вакиллар палатаси ҳам тегишли лойиҳани тасдиқлашга шошилмаяпти. Республикачилар ёндашувни ўзгартиришни талаб қилмоқда. Оқ уйнинг айтишига кўра, Украинага ёрдам бериш учун бир неча ҳафта қолганини ва кейин қўллаб-қувватлаш кафолати йўқ.
Энтони Блинкен айтишга кўра, шу вақтга қадар АҚШ томонидан Украинага ажратилган маблағларнинг 90% Американинг ўзида қолди. Бу маблағлар АҚШ ҳарбий саноатига йўналтирилади ва ишлаб чиқарилган қуроллар Украинага жўнатилган. Бу АҚШ иқтисодининг ўсишига ва ишчи ўринлар пайдо бўлишига олиб келди. "Вазият барча учун ютуқли, шу сабабли Украинага ёрдам беришда давом этиш керак", - деди Блинкен.
Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 2023 йилнинг июнь ойда Украина "қаши ҳужумга" ўтган вақтдан бошлаб Украина Қуролли кучлари 125 минг яскарини, 16 мингдан ортиқ зирҳли техникасини йўқотди. Украинага етказиб берилган ҳар қандай қурол ҳарбий можарони узайтиради ва қурбон бўлаётган украиналик аскарлар сонини оширади холос.
Янгиликлар лентаси
0