Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Конституция куни билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев. Архив сурат
Шавкат Мирзиёев. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2023
Oбуна бўлиш
Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистоннинг беш устуни — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилган.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини Конституция куни билан табриклади.

"Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. <...> Ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. <...> Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!", - дейилади Шавкат Мирзиёевнинг табригида.

Президент табрик сўзида Конституция Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ислоҳотларнинг ортга қайтмаслигинининг кафолати бўлиб хизмат қилишини урғулаган.
Ундан ташқари, янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистоннинг беш устуни — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилган.
Шавкат Мирзиёев табрик сўзининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0