https://sputniknews.uz/20231207/qozogiston-birinchi-prezidentining-kitobi-mirziyoevga-etkazildi-41439093.html
Қозоғистон биринчи президентининг китоби Мирзиёевга етказилди
Қозоғистон биринчи президентининг китоби Мирзиёевга етказилди
Sputnik Ўзбекистон
Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” номли мемуарлар китоби. Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.
2023-12-07T10:51+0500
2023-12-07T10:51+0500
2023-12-07T11:37+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
шавкат мирзиёев
нурсултон назарбоев
китоб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/07/41439191_0:59:1024:636_1920x0_80_0_0_c105e22231cea7c61a793e439c3639b7.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ёзган мемуар асарнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учун аталган нусхаси топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 6 декабрь куни Қозоғистон биринчи президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.Китоб қаҳрамонлари орасида муаллиф сиёсий майдонда кесишган таниқли сиёсатчилар ҳам бор. Қозоғистоннинг биринчи президенти давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари, бошқа машҳур шахслар билан муносабатларини таърифлайди.Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон етакчиси, “атоқли сиёсий арбоб Шавкат Мирзиёев"ни алоҳида қайд этади. Китобда Мирзиёев томонидан олиб борилаётган, Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилаётган ислоҳотлар юксак баҳоланган. Қозоғистон билан ҳар томонлама алоқалар янада жадал ривожлана бошлангани, Шавкат Мирзиёев президент сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ қардош мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани мамнуният билан қайд этилган.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/07/41439191_70:0:981:683_1920x0_80_0_0_d40386a99a0e68224fbe46f7c7eeea62.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нурсултон назарбоев книга китоб маълумот онлайн менинг ҳаётим қарамликдан озодликка
нурсултон назарбоев книга китоб маълумот онлайн менинг ҳаётим қарамликдан озодликка
Қозоғистон биринчи президентининг китоби Мирзиёевга етказилди
10:51 07.12.2023 (янгиланди: 11:37 07.12.2023) 6 декабрь куни Қозоғистон биринчи президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ёзган мемуар асарнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учун аталган нусхаси топширилди. Бу ҳақда ЎзА
хабар берди. 6 декабрь куни Қозоғистон биринчи президентининг матбуот котиби Айдос Укибай ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
Ўзбекистон президенти Администрациясида ўтган учрашувда меҳмон Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон биринчи президентининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Шунингдек, Айдос Укибай Нурсултон Назарбоевнинг “Менинг ҳаётим. Қарамликдан озодликка” номли мемуарлар китобининг Ўзбекистон президенти учун аталган муаллиф дастхати қўйилган нусхасини топширди.
Тарихий жараёнлар ва шахсий муносабатни ўзида мужассамлаштирган китобда Нурсултон Назарбоев ўзининг ҳаётий йўли, мамлакатнинг шаклланиш ва ривожланиш даври тўғрисидаги хотиралари билан ўртоқлашади. Республикага раҳбарлик қилган охирги ўн йилликлардаги воқеаларга баҳо беради.
Китоб қаҳрамонлари орасида муаллиф сиёсий майдонда кесишган таниқли сиёсатчилар ҳам бор. Қозоғистоннинг биринчи президенти давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари, бошқа машҳур шахслар билан муносабатларини таърифлайди.
Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон етакчиси, “атоқли сиёсий арбоб Шавкат Мирзиёев"ни алоҳида қайд этади. Китобда Мирзиёев томонидан олиб борилаётган, Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилаётган ислоҳотлар юксак баҳоланган. Қозоғистон билан ҳар томонлама алоқалар янада жадал ривожлана бошлангани, Шавкат Мирзиёев президент сифатидаги фаолиятининг илк кунлариданоқ қардош мамлакатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаётгани мамнуният билан қайд этилган.