https://sputniknews.uz/20231207/otgan-yili-bezgak-tufayli-600-mingdan-kop-odam-vafot-etgan-jsst-41446755.html
Ўтган йили безгак туфайли 600 мингдан кўп одам вафот этган — ЖССТ
Ўтган йили безгак туфайли 600 мингдан кўп одам вафот этган — ЖССТ
Sputnik Ўзбекистон
Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.
2023-12-07T15:59+0500
2023-12-07T15:59+0500
2023-12-07T16:30+0500
дунёда
дунё янгиликлари
жсст
безгак
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/582/25/5822541_0:164:3001:1852_1920x0_80_0_0_03ea934a8a60e6741f6ce660c7757ec3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтириб олган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.Хабарга кўра, ЖССТ 2025 йилга бориб, бу кўрсаткични 26,2 тага туширишни глобал мақсад сифатида белгилаган. Аммо режа бажарилиши кўзда тутилганидан 55 фоиз ортда қолмоқда.Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.2000 йилдан 2019 йилгача ушбу касалликдан йиллик ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада, яъни 864 мингдан 576 мингтагача камайган. Бироқ пандемия даврида ўсиш динамикаси қайд этилиб, ўтган йилнинг ўзида 608 минг киши безгак оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг катта қисми болалар.Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган безгакка қарши янги — R21 вакцинасини тасдиқлади. У икки йил олдин фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади. https://sputniknews.uz/20231003/bezgak-qarshi-yangi-vaktsina-39567005.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/582/25/5822541_156:0:2843:2015_1920x0_80_0_0_0a63acadfa66f17e1b0cda5a78971793.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўтган йили безгак туфайли 600 мингдан кўп одам вафот этган — жсст
ўтган йили безгак туфайли 600 мингдан кўп одам вафот этган — жсст
Ўтган йили безгак туфайли 600 мингдан кўп одам вафот этган — ЖССТ
15:59 07.12.2023 (янгиланди: 16:30 07.12.2023) Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони қарийб 250 миллион нафарга етган, ҳар 1000 аҳолидан 58 нафари ушбу хасталикни юқтириб олган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
маълум қилди. Хабарга кўра, ЖССТ 2025 йилга бориб, бу кўрсаткични 26,2 тага туширишни глобал мақсад сифатида белгилаган. Аммо режа бажарилиши кўзда тутилганидан 55 фоиз ортда қолмоқда.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ экстремал об-ҳаво ҳодисалари, касалликнинг дори воситаларига чидамлилиги ортиши безгакка қарши кураш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатяпти.
Экспертлар фикрича, агар ҳозир зарур чоралар кўрилмаса, безгак эпидемияси инсоният саломатлиги учун янада глобал хатарга айланиб, сўнгги йигирма йил давомида эришилган ютуқлар чиппакка чиқиши мумкин.
2000 йилдан 2019 йилгача ушбу касалликдан йиллик ўлим кўрсаткичи сезиларли даражада, яъни 864 мингдан 576 мингтагача камайган. Бироқ пандемия даврида ўсиш динамикаси қайд этилиб, ўтган йилнинг ўзида 608 минг киши безгак оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Уларнинг катта қисми болалар.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бир неча босқичли синовлардан муваффақиятли ўтган безгакка қарши янги — R21 вакцинасини тасдиқлади. У икки йил олдин фойдаланишга тавсия этилган илк муқобилидан, энг аввало, арзонлиги билан фарқланади. https://sputniknews.uz/20231003/bezgak-qarshi-yangi-vaktsina-39567005.html