https://sputniknews.uz/20231206/ozbekiston-belarus-kartoshka-41418854.html
Ўзбекистон ва Беларусь картошканинг янги навини яратади
Ўзбекистон ва Беларусь картошканинг янги навини яратади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь картошкачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда.
2023-12-06T13:32+0500
2023-12-06T13:32+0500
2023-12-06T16:14+0500
иқтисод
ўзбекистон
беларусь
картошка
мева-сабзавот
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/16/21463918_0:100:1921:1180_1920x0_80_0_0_cd7ca8f8c08195b8128590d1de9e1251.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь картошканинг янги навини яратишга келишиб олди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказилди.Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомов ҳамда Беларусь Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий маркази директори Вадим Маханко ўртасида учрашув бўлиб ўтди.Томонлар аграр соҳада картошканинг янги навини етиштириш, картошка селекциясини ташкил этиш, “ин-витро” усулида картошка уруғчилигининг янги технологияларини тадқиқ қилиш, халқаро қўшма лойиҳалар доирасида тадқиқотлар ўтказиш, соҳа ходимлари малакаси ошириш каби қатор масалаларни муҳокама қилишди.Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда сабзавотлар етиштириш ҳажми 2,3 %га ошган.
https://sputniknews.uz/20230727/samarqanda-2-kiloga-kartoshka-etishtirish-37261918.html
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/16/21463918_206:3:1864:1246_1920x0_80_0_0_3aba559143f0cfc6a34e41aa2020d812.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон беларусь картошкачилик картошканинг янги нави
ўзбекистон беларусь картошкачилик картошканинг янги нави
Ўзбекистон ва Беларусь картошканинг янги навини яратади
13:32 06.12.2023 (янгиланди: 16:14 06.12.2023) Ўзбекистон ва Беларусь картошкачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь картошканинг янги навини яратишга келишиб олди. Бу ҳақида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
хабар берди. Самарқандда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалаларига қаратилган бир қатор учрашувлар ўтказилди.
Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти директори Рустам Низомов ҳамда Беларусь Миллий Фанлар Академияси Мева-сабзавотчилик ва картошкачилик илмий-амалий маркази директори Вадим Маханко ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Икки илмий муассаса ўртасида картошкачилик соҳасини ривожлантириш ва янги навни амалиётга татбиқ этишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди”, - дейилади хабарда.
Томонлар аграр соҳада картошканинг янги навини етиштириш, картошка селекциясини ташкил этиш, “ин-витро” усулида картошка уруғчилигининг янги технологияларини тадқиқ қилиш, халқаро қўшма лойиҳалар доирасида тадқиқотлар ўтказиш, соҳа ходимлари малакаси ошириш каби қатор масалаларни муҳокама қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистонда сабзавотлар етиштириш ҳажми
2,3 %га ошган.