Фарғона ва Қозон ҳамкорлигида ҳаво шарлари фестивали ўтказилиши кутилмоқда

© Unsplash/canmandaweВоздушные шары в небе. Иллюстративное фото
Воздушные шары в небе. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2023
Oбуна бўлиш
Яқин кунларда Фарғонада ҳаво шарларида парвозларни ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Фарғонада ҳаво шарлари фестивалини ўтказиш имкониятлари ўрганилмоқда, дея хабар берди Экология қўмитаси.
Россия Федерацияси Қозон шаҳрида жойлашган "Global Media" аэроклуби билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳудудида ҳаво шарлари фестивалини ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Аэроклуб раҳбари Андрей Ермолаевнинг сўзларига кўра, Фарғона вилоятининг иқлим шароитлари ҳаво шари учириш учун мақбул жой. Вилоят ҳудудида бундай тадбирни ўтказилиши туризмни ривожлантириш ҳамда вилоятни хорижга танитиш нуқтаи назаридан самарали бўлиши таъкидланди.
Аэроклуб томонидан Қозон шаҳрида 4 та аэростат билан ҳаво шари парвозлари ташкил этилган.
Музокаралар якунида учиш соҳасини тартибга солувчи идоралар билан Фарғонада ҳаво шарларида парвозларни ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувлардан сўнг музокараларни яқин кунларда давом эттиришга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0