https://sputniknews.uz/20231205/ozbekiston-baa-chiqindilar-energiya-zavod-41392154.html
Ўзбекистон БАА билан “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводини ишга туширади
Ўзбекистон БАА билан “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводини ишга туширади
Sputnik Ўзбекистон
Абу Дабининг етакчи компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва иқлим таъсирини юмшатишга кўмаклашади.
2023-12-05T09:11+0500
2023-12-05T09:11+0500
2023-12-05T11:27+0500
ўзбекистон
баа
чиқиндихона
экология
азиз абдуҳакимов
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41391992_0:66:804:518_1920x0_80_0_0_7d01847e20c1b683d22d95776af8bdce.jpg
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ҳамкорликда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводини ишга туширади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.Дубайда COP28 форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Tadweer” (Abu Dabi Waste Management Company — Абу-Даби чиқиндиларни бошқариш компанияси) ўртасида меморандум имзоланди.Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ўзаро ҳамкорликда чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқинди газини йиғиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини такомиллаштириш каби муҳим вазифаларни мақсад қилиб қўйилган.Лойиҳа Навоий, Бухоро вилоятлари ва Фарғона водийсига қаратилган техник-иқтисодий асослашдан бошланади, ҳар бир ҳудудда чиқиндиларни йўқ қилиш амалиёти ўрганилади.Айтилишича, Ўзбекистонда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводининг ишга туширилиши нафақат қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида инқилоб ясайди, балки иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга ҳам катта ҳисса қўшади.Ҳамкорлик доирасида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш, шунингдек, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилишни бошқариш тизими ишлаб чиқилади.Бундан ташқари, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун полигон газини қазиб олишга ҳам эътибор қаратилади. Лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда чиқиндиларни саралаш линиялари ўрнатиш, пластмасса, қоғоз, шиша ва алюминий каби иккиламчи хомашёни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.Қайд этилишича, чиқиндилар ва ресурсларни фаол бошқариш глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг таъсирини 15 –20 фоизга камайтиради. Бу эса атроф-муҳит ва иқтисодий жиҳатдан сезиларли афзалликларга олиб келади.
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/05/41391992_14:0:791:583_1920x0_80_0_0_189de2645365229d3ff7a788e046e342.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абу даби ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш иқлим таъсири tadweer
абу даби ўзбекистон чиқиндиларни бошқариш иқлим таъсири tadweer
Ўзбекистон БАА билан “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводини ишга туширади
09:11 05.12.2023 (янгиланди: 11:27 05.12.2023) Абу Дабининг етакчи компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш ва иқлим таъсирини юмшатишга кўмаклашади.
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ҳамкорликда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводини ишга туширади. Бу ҳақда Экология вазирлиги
хабар берди. Дубайда COP28 форуми доирасида Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда “Tadweer” (Abu Dabi Waste Management Company — Абу-Даби чиқиндиларни бошқариш компанияси) ўртасида меморандум имзоланди.
“Меморандум қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқаришда замонавий, инновацион ва экологик тоза технологиялар ҳамда хизматларни жорий этиш ҳамда барқарорликни оширишга хизмат қилади. Шунингдек, Ўзбекистонда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводи ишга туширилиши ҳам режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, ўзаро ҳамкорликда чиқиндиларни қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш, саралаш, қайта ишлаш, утилизация қилиш, чиқинди газини йиғиш, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини такомиллаштириш каби муҳим вазифаларни мақсад қилиб қўйилган.
Лойиҳа Навоий, Бухоро вилоятлари ва Фарғона водийсига қаратилган техник-иқтисодий асослашдан бошланади, ҳар бир ҳудудда чиқиндиларни йўқ қилиш амалиёти ўрганилади.
Айтилишича, Ўзбекистонда “Чиқиндиларни энергияга айлантириш” заводининг ишга туширилиши нафақат қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш соҳасида инқилоб ясайди, балки иқлим ўзгариши таъсирини юмшатишга ҳам катта ҳисса қўшади.
Ҳамкорлик доирасида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш, шунингдек, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилишни бошқариш тизими ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун полигон газини қазиб олишга ҳам эътибор қаратилади. Лойиҳа доирасида қаттиқ маиший чиқиндиларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда чиқиндиларни саралаш линиялари ўрнатиш, пластмасса, қоғоз, шиша ва алюминий каби иккиламчи хомашёни қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.
Қайд этилишича, чиқиндилар ва ресурсларни фаол бошқариш глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг таъсирини 15 –20 фоизга камайтиради. Бу эса атроф-муҳит ва иқтисодий жиҳатдан сезиларли афзалликларга олиб келади.