Россиянинг кучли тизимлари Украина дронлари учун муаммо бўлмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРабота РСЗО на Запорожском направлении
Работа РСЗО на Запорожском направлении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.12.2023
Oбуна бўлиш
Брайан Берлетик: Россиянинг “Торнадо-С” кўп учирувчи ракета тизим ва электрон уруш тизимлари Украина Қуролли Кучларини фалаж қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Россия армияси артиллерия етишмаслигини дронлар ёрдамида қоплашга уринаётган Украина Қуролли кучларига қарши "Град" ва "Торнадо-С" кўп ракета тизимларидан самарали фойдаланмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ денгиз пиёдаси Брайан Берлетик маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Уларда "Град" кўп ракета тизими бор, у маълум бир ҳудудда жуда кўп ракеталарни отиб, ўша ҳудуддаги ҳамма нарсани йўқ қилади. Шунингдек, бошқариладиган ракеталарга эга "Торнадо-С" кўп ракета тизими ҳам мавжуд. <…> У Америка HIMARSга қараганда узоқроқ масофадаги нишонни яксон қилади”, — деди у.

Берлетикнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари дронлари учун яна бир муаммо Россиянинг кучли электрон кураш тизимларидир.
"Россияда жиддий электрон уруш тизимлари мавжуд бўлиб, улар Украина FPV - дронларининг ўз мақсадларига эришишига тўсқинлик қилади", деб қўшимча қилди собиқ денгиз пиёдаси.
Янгиликлар лентаси
0