https://sputniknews.uz/20231203/engil-atletika-ozbekiston-terma-jamoasi-parij-2024-yollanma-41375274.html
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Шоҳруҳ Давлатов 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни янгилади.
2023-12-03T18:15+0500
2023-12-03T18:15+0500
2023-12-03T18:15+0500
спорт
ўзбекистон
париж
енгил атлетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/10/33969824_0:0:701:395_1920x0_80_0_0_72fd2425ab9c93e365256fe7dfe1466e.jpg
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.У Испанияда ўтган нуфузли “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.Давлатов мазкур турнирда 2:07:02 (2 соат, 7 дақиқа, 2 сония) натижа қайд этди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун қўйилган талабдан 1 дақиқа, 8 сония яхшироқ натижа.Атлет ушбу натижага эришиш учун сўнгги икки йил ичида бир неча ой дунёнинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига қўлга киритган 15-йўлланмаси.Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Тожикистонда “Душанбе XIII халқаро ярим марафон” мусобақаси бўлиб ўтган эди. Унда Шоҳруҳ Давлатов 1:01:24 ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални қўлга киритишган.
ўзбекистон
париж
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/10/33969824_39:0:652:460_1920x0_80_0_0_b604016b89167dd8f82b7dcb2a35a5c8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шоҳруҳ давлатов миллий рекорд
шоҳруҳ давлатов миллий рекорд
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди
Шоҳруҳ Давлатов 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни янгилади.
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди.
У Испанияда ўтган нуфузли “Valencia Marathon Trinidad Alfonso” мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Давлатов мазкур турнирда 2:07:02 (2 соат, 7 дақиқа, 2 сония) натижа қайд этди. Бу Париж-2024 Олимпиадаси учун қўйилган талабдан 1 дақиқа, 8 сония яхшироқ натижа.
“Шоҳруҳ ушбу кўрсаткич билан 38 йил аввал ўрнатилган миллий рекордни (2:13:28) ҳам янгилашга муваффақ бўлди. Мусобақада Давлатов умумий ҳисобда 19-ўринни эгаллаган”, — дейилади хабарда.
Атлет ушбу натижага эришиш учун сўнгги икки йил ичида бир неча ой дунёнинг энг кучли марафончилари етишиб чиққан Кенияда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди. Бу Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 Олимпиадасига қўлга киритган 15-йўлланмаси.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойида Тожикистонда “Душанбе XIII халқаро ярим марафон” мусобақаси бўлиб ўтган эди. Унда Шоҳруҳ Давлатов 1:01:24 ҳамда Екатерина Тунгускова 1:13:31 вақт кўрсатиб, олтин медални
қўлга киритишган.