https://sputniknews.uz/20231202/mirziyoev-dubayda-ishbilarmonlik-tadbirlari-doirasida-uchrashuvlar-otkazdi-41362130.html
Мирзиёев Дубайда ишбилармонлик тадбирлари доирасида учрашувлар ўтказди
Мирзиёев Дубайда ишбилармонлик тадбирлари доирасида учрашувлар ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.
2023-12-02T14:59+0500
2023-12-02T14:59+0500
2023-12-02T15:24+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
дубай
баа
учрашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/02/41361967_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_5cc66a56087e061e978a84c4a7cc7e36.jpg
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди.Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Ташриф доирасида бу йўналишда “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Учрашув якунида давлат раҳбари “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.Шавкат Мирзиёев ташрифнинг ишбилармонлик дастуридаги навбатдаги учрашувини “Amea Power” компанияси раиси Ҳусайн Ал-Новайс билан ўтказди.Мирзиёев, шунингдек, БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди.Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини ҳам қабул қилди. Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.
ўзбекистон
дубай
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/02/41361967_98:0:1235:853_1920x0_80_0_0_4eb8f78e71e3b81d718608a28afedf1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев дубайда ишбилармонлик тадбирлари доирасида учрашувлар ўтказди
мирзиёев дубайда ишбилармонлик тадбирлари доирасида учрашувлар ўтказди
Мирзиёев Дубайда ишбилармонлик тадбирлари доирасида учрашувлар ўтказди
14:59 02.12.2023 (янгиланди: 15:24 02.12.2023) Мирзиёев “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида 2 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари инвестиция вазири, “ADQ” холдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда “TAQA” компанияси раҳбари Жасим Ҳусайн Табет ва “Masdar” компанияси раҳбари Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳий ҳам қатнашди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш масалалари кўриб чиқилди. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.
Энергетика секторидаги ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Ташриф доирасида бу йўналишда “Masdar” компанияси билан Стратегик шериклик тўғрисида битим имзоланди. Учрашув якунида давлат раҳбари “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил ал-Рамаҳийга кўп қиррали Ўзбекистон-БАА муносабатлари ривожига қўшган шахсий ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.
Шавкат Мирзиёев ташрифнинг ишбилармонлик дастуридаги навбатдаги учрашувини “Amea Power” компанияси раиси Ҳусайн Ал-Новайс билан ўтказди.
Ўзбекистонда, энг аввало, “яшил” энергетика ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди. Компаниянинг Ўзбекистонда фаолият юритиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.
Мирзиёев, шунингдек, БААнинг “SWS” компанияси бош ижрочи директори Аҳмад Ал-Шамсий билан учрашув ўтказди.
Компаниянинг Ўзбекистон ҳудудларида сув таъминоти ва сувни тозалаш соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш, бунда халқаро шерикларни, шу жумладан Франциянинг “SUEZ” ва Япониянинг “Marubeni” компанияларини жалб қилиш борасидаги режалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бошқаруви раиси Сейфи Гасемини ҳам қабул қилди. Компания билан ҳамкорликни, энг аввало, юқори технологик тармоқларда янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбарига жорий лойиҳаларнинг бориши ва янгиларига тайёргарлик ҳолати тақдимот қилинди.