Хитой компаниялари Сирдарёда ип ва мато ишлаб чиқарувчи корхона қуради

© Хокимият Сырдарьинской областиКитайские компании построят в Сырдарье завод по производству нитей и тканей
Китайские компании построят в Сырдарье завод по производству нитей и тканей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2023
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокими Хитойнинг етакчи компаниялари вакилларини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Хитой компаниялари Сирдарё вилоятида қамишдан ип ва мато ишлаб чиқарувчи корхона қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Хитойнинг етакчи компаниялари вакилларини қабул қилди. Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, хитойлик сармоядорлар вилоят ҳудудидаги ўзлаштирилмаган, балл бонитети паст ва шўрланиш даражаси юқори 10 минг гектар майдонида қамиш етиштириш, уни қайта ишлаш йўли билан импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар, жумладан мебелсозликда кенг фойдаланиладиган хомашё - МДФ, ДСП, шунингдек, қамиш толасидан ип ва мато ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлиб, асосий ишлаб чиқариш қувватлари “Сирдарё” ЭИЗ Янгиер шаҳар ҳудудига жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.
Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаси ривожи учун муҳим бўлган мазкур лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Учрашув якунлари бўйича лойиҳанинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва амалий босқичга ўтишга келишилди.
Янгиликлар лентаси
0