Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатлари иқтисодиётига интеграциянинг таъсири махсус методика ёрдамида баҳоланади

© Sputnik / Павел Бедняков / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке
Президент РФ В. Путин принял участие в работе саммита ЕАЭС в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.12.2023
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти билан биргаликда 2016, 2020, 2021 ва 2022 йиллар учун интеграция таъсирларини ҳисоб-китоб қилди.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати йиғилишида интеграция жараёнларининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари иқтисодиётига таъсирини баҳолаш методикаси маъқулланди, деб хабар берилмоқда ЕИК сайтида.
“Методика Иттифоқнинг ҳар бир мамлакатининг ялпи ички маҳсулотига ўзаро товарлар савдоси, хизматларнинг ўзаро савдоси ва меҳнат миграциясидан қўшилган ҳиссасини, кўрилган интеграция чора-тадбирлари натижасида шаклланган ушбу кўрсаткичларнинг интеграцион таркибий қисмини ҳисобга олган ҳолда миқдорий баҳолаш имконини беради”, - дейилади хабарда.
Евроосиё иқтисодий комиссияси Россия Фанлар академиясининг Иқтисодий прогнозлаш институти билан биргаликда 2016, 2020, 2021 ва 2022 йиллар учун интеграция таъсирларини ҳисоб-китоб қилди.
“Интеграция жараёнлари таъсирининг ЕОИИ давлатлари иқтисодий фаоллигининг ўсишига таъсири сезиларли, 2016 ва 2022 йиллар учун ҳисоб-китобларга асосланиб, биз унинг ўсиб бораётганини кўрамиз. ЯИМ ўсишига интеграциянинг энг катта ҳиссаси Беларусда, сезиларли кўрсаткичлар Қирғизистон ва Арманистонда. Қозоғистон ва Россияда таъсирлар нисбатан пастроқ, аммо мутлақ кўрсаткичларда улар кам эмас. ЕОИИ учун ўртача ҳисобда 2022 йилда интеграция ҳиссаси ЯИМнинг 1,43 фоизини ташкил этади”, - дейди ЕИК интеграция ва макроиқтисодиёт вазири Сергей Глазьев.
Янгиликлар лентаси
0