https://sputniknews.uz/20231201/eng-kuchli-zarba-polsha-generali-ukraina-qk-uchun-falokat-haqida-xabar-berdi-41348520.html
Энг кучли зарба. Польша генерали Украина ҚК учун фалокат ҳақида хабар берди
Энг кучли зарба. Польша генерали Украина ҚК учун фалокат ҳақида хабар берди
Sputnik Ўзбекистон
Украинага энг кучли зарба - бу Украина элитаси ичидаги украиналиклар ўртасидаги келишмовчиликлар ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланилмаслик, дейди Скшипчак.
2023-12-01T15:39+0500
2023-12-01T15:39+0500
2023-12-01T15:39+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир зеленский
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0d/39921792_0:134:3163:1913_1920x0_80_0_0_d7b6849572ae00f3b8346d4e188de93d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани ва можарода ташаббуснинг Россияга ўтиши Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳушёр қилиши керак, дейди польшалик генерал Вальдемар Скшипчак.Унинг фикрича, Россия армияси энди ҳужумга ўтиб, стратегик устунликни қўлга киритди. Бундан ташқари, бу Украинада ички келишмовчиликлар кучайиши фонида содир бўлди.Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, биргина ноябрь ойида Украина армиясининг йўқотишлари деярли 14 минг кишини ташкил қилган.Бу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва ЕИ Украина инқирозидан чарчай бошлагани, Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда.Кремлнинг таъкидлашича, Киев режими жанг майдонида муваффақиятга эришиш имкони йўқлигини қанчалик тезроқ тушунса, вазиятни ҳал қилишнинг айрим истиқболлари шунчалик тезроқ очилади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/0d/39921792_216:0:2945:2047_1920x0_80_0_0_bf8f6c556ae1152663ee795c3b5de815.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энг кучли зарба. польша генерали украина қк учун фалокат ҳақида хабар берди
энг кучли зарба. польша генерали украина қк учун фалокат ҳақида хабар берди
Энг кучли зарба. Польша генерали Украина ҚК учун фалокат ҳақида хабар берди
Украинага энг кучли зарба - бу Украина элитаси ичидаги украиналиклар ўртасидаги келишмовчиликлар ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланилмаслик, дейди Скшипчак.
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани ва можарода ташаббуснинг Россияга ўтиши Украина президенти Владимир Зеленскийни ҳушёр қилиши керак,
дейди польшалик генерал Вальдемар Скшипчак.
“Зеленский қарийб икки йилдан бери бункерда ўтирибди. У бир йил аввал эълон қилган мақсадларига эриша олмади - Ғарбнинг кўмаги туфайли ҳудудларни озод қилиш. Умуман олганда, бунга ҳозир ҳеч қандай имконият йўқ. Украинада ўт очишни тўхтатишдан бошқа чора қолмайди, у омон қолиш учун ечим топиши керак”, - деди генерал.
Унинг фикрича, Россия армияси энди ҳужумга ўтиб, стратегик устунликни қўлга киритди. Бундан ташқари, бу Украинада ички келишмовчиликлар кучайиши фонида содир бўлди.
“Украинага энг кучли зарба - бу Украина элитаси ичидаги украиналиклар ўртасидаги келишмовчиликлар ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланилмаслик. Айнан шу икки сабаб Украинанинг қулашига олиб келиши мумкин”, - дея хулоса қилди Скшипчак.
Украинанинг қарши ҳужуми 4 июнь куни бошланди, бироқ Украина Қуролли кучлари ҳеч қандай йўналишда сезиларли муваффақиятга эриша олмади. Россия президенти Владимир Путин таъкидлаганидек, “қарши ҳужум” муваффақиятсиз бўлди. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, биргина ноябрь ойида Украина армиясининг йўқотишлари деярли 14 минг кишини ташкил қилган.
Бу фонда Ғарб оммавий ахборот воситалари АҚШ ва ЕИ Украина инқирозидан чарчай бошлагани, Владимир Зеленскийни қўллаб-қувватлаш заифлашаётгани ҳақида тобора кўпроқ ёзмоқда.
Кремлнинг таъкидлашича, Киев режими жанг майдонида муваффақиятга эришиш имкони йўқлигини қанчалик тезроқ тушунса, вазиятни ҳал қилишнинг айрим истиқболлари шунчалик тезроқ очилади.