Олтин балиқча эртаги. Россияга хиёнат қилган олигархлар касодга учрамоқда

© SputnikПассажир держит посадочный талон в международном аэропорту "Звартноц".
Пассажир держит посадочный талон в международном аэропорту Звартноц. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2023
Oбуна бўлиш
Россияда нон-туз еб, миллиардлаб даромад олган, кейин эса тупурган собиқ олигарх ва миллиардерлар чет элда хору-зор бўлиб ўз хатоларини тан олмоқда.
Кеча Россия бизнес ҳамжамиятини қайғули хабар ҳайратда қолдирди: маҳаллий логистика устунларидан бири, СДEК логистика операторининг асосчиси ва асосий инвестори Леонид Голдорт чуқур хўрсиниб, Россия энди усиз яшашга мажбур бўлишини эълон қилди ва у Исроилга кўчиб ўтмоқда ва албатта, ўзининг бизнесдаги улушини сотувга қўяди, чунки Исроилда хавфсиз ва фаровон ҳаёт учун жуда кўп пул керак, айниқса ҳозирги вазиятда.
Эҳтимол, Леонид Яковлевич қутилар ва пакетларни ташиш билан жуда банд бўлиб, Ғарбга олдинроқ кўчиб ўтган Россия бизнесининг ундан каттароқ устунларининг қайғули ҳикояларни эшитмай қолган. Россияни тарк этган собиқ миллиардерлар Россия энди улардан қарздор эмас, уларнинг янги ватани Ғарб ва умуман олганда, улар дунё фуқаролари ва “олтин миллиард” ёки миллионнинг (эҳтимол “олтин минг”дир, ким билади) бир қисми деб ўйлаган эди, лекин кейин нимадир нотўғри кетди.
Акс ҳолда, у яқинда Исроилга кўчиб ўтган "Yandex" асосчиларидан бири Аркадий Волож воқеаси билан яқиндан танишиши мумкин эди. Волож ҳам Исроилга қочиб кетишдан олдин, табиийки, “устун” бўлган. Уни ҳамма ҳурмат қилган, катта катта кабинетларда яхши кутиб олишган ва нуфузли кишилар билан қўл бериб кўриша олган.

"Яндекс" асосчиси Голдгортга ўзининг “Олтин балиқча” ҳақидаги эртагини айтиб бериши мумкин. Яъни бахиллик, Ғарб олдидаги қуллик ва ўзи ўсиб улғайган ватанни менсимаслиги унга қанчалик қимматга тушганини айтиб бериши мумкин эди.

Россия ҳукумати ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганидан сўнг “Яндекс” жуда тез ўсиб монополистга айланди. Исроилга қочиб кетган Волож ўзнинг компаниядаги улушини 7 миллиардга баҳолади. Лекин энг таваккалчи бизнесменлар ҳам бундай нархга сотиб олишга журъат қилишмади ва унга нодўст мамлакат инвесторлари ўз улушини 50% чегирма билан сотиши ҳақидаги мажбуриятни эслатиб қўйишди.
Шу орада тегишли давлат органлари ҳам ўйлай бошлади: нега биз бу ярим Малта-Исроиллик устун”га бунча яхши муносабатда бўлишимиз керак? Стратегик аҳамиятга эга бўлган компанияни Давлат назоратига олсак яхши эмасми?
Натижада "Яндекс"нинг нархи беш миллиардга тушди, аммо ўшанда ҳам уни сотиб олувчилар топилмади. Ва шунга қарамай, жаноб Волож таслим бўлмади ва Интернетдан Россия билан бўлган ҳар қандай алоқаларини “тозалашни” бошлади ва ўзини "асли қозоғистонлик ишбилармон" деб атаб, СВОни ҳар томонлама қоралади.

Шундан сўнг, ҳисоб-китобларга кўра, "Яндекс"нинг бугунги қиймати 2,5 ярим миллиард доллар атрофида ва компания охир-оқибат миллийлаштирилиши ҳам мумкин. Охир оқибат жаноб Волож эса Исроилда “тешик тоғора” билан қолиши мумкин.

Россия бизнесининг “устун”ларидан яна бири "энг илғор" банкир жаноб Тинковнинг тақдири ҳам худди шундай. Анчадан бери Ғарбга кўчиб олган Тинков Россияни ва махсус операцияни танқид қила бошлади, бунинг натижасида, ўзи айтганидек, у ўз банкини “Интеррос”га арзон гаровга сотишга мажбур бўлди. Ёвуз ва жоҳил тиллар айтишига кўра, акс ҳолда банк шунчаки миллийлаштирилган бўларди.
Россияга қарши баёнотлар Ғарбда жаноб Тинковга кўп ёрдам бермади ва махсус операция бошлангандан сўнг, Буюк Британияда унга қарши санкциялар жорий этилди. 2013 йил 27 октябрь ҳолатига АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, жаноб Тинковга тегишли бўлган барча акцияларнинг бозор қиймати бир миллиард доллардан ортиқни ташкил қилган. 2022 йил март ойида Тинков 820 миллион долларга эга эди. Ўтган йилнинг май ойида эса собиқ банкирнинг ўзи унинг собиқ бойлигидан атиги 200 миллион доллар қолганини айтди.
Шу билан бирга, собиқ “устун” ҳозир Қўшма Штатларда тергов қилинмоқда: Америка расмийлари уни солиқ тўғрисида ёлғон маълумот берганликда айбламоқда ва у олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Россияга яқинда яна бир таниқли қочқин қайтиб келди - Альфа банк гуруҳи эгаси Михаил Фридман. У биринчилар қаторида Буюк Британияга қочиб кетиб Британиянинг турли соҳаларига фаол сармоя кирита бошлади, келажакда рицар орденини олишни орзу қилиб турган вақтда инглизлар ва Европа Иттифоқи унга қарши санкциялар киритди (шунчаки у Россиядан бўлгани учун) ва барча активларни музлатиб қўйди. Фридман ўзи айтганидек унинг ҳатто боғбон ва уй бекаси ёллашга ҳам пули етмай қолган. Охир оқибат у “Биз Англияга сармоя киритганимиз улкан хато бўлган” деб тан олди.
Исроилда ўз омадини қисқача синаб кўрганидан сўнг у охир-оқибат "ёқилғи қуйиш шохобчаси" мамлакатига қайтишга қарор қилди. Лондон манзарасига алам билан қараб, жаноб Фридман шундай деди: "Биз Англияга сармоя киритишимиз катта хатога бўлган".
Яна бир, олигарх эмас, ўтмишда шов-шувли бизнесмен Евгений Чичваркин ўзининг “Евросет” савдо нуқталари тармоғини 350 миллон долларга сотиб, Россиядан кўчиб кетган эди. Англияда у “демократия ва мутлақ озодлик” ҳавосидан нафас олиб маҳаллий элита билан яқинлашишга уринди. Бир вақтнинг ўзида у Россияга қарши фаолият олиб бориб мухолифатчи Навальний* билан ҳамкорлик қилди.
Натижада собиқ миллионер — банкрот бўлди, унинг оиласининг барча кўчмас мулки ва бизнеси гаровга қўйилган ва яхши британияликлар олдидаги қарзлар миқдори аллақачон унинг барча активлари қийматидан ошиб кетган.
Яқинда Чичваркин охири тан олдин: "Путин айтганларнинг ҳаммаси ҳақиқат бўлиб чиқди. Биз мағлуб бўлдик! Келинг, буни тан олайлик".
Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин.
2002 йилда, Савдо-саноат палатасининг конгрессида Путин Британия ва бошқа Ғарб давлатларини яхши кўрадиган ишбилармонларга бу ҳақда яхшилаб ўйлаб кўришни тавсия қилган эди – “Шундай вазият бўлиши мумкинки, сиз пулларингизни қайтиб Россия банкларига ўтказа олмай қоласиз. Хорижда музлатилган капиталларни қайтариш учун судма-суд югуриб сарсон бўласиз!” – деб огоҳлантирган эди ўшанда президент.
Яқинда бўлиб ўтган ВEФ йиғилишида Путин яна бир бор "Россияга сармоя киритиш, албатта, хавфсизроқ ва ишончлироқ" эканлигини таъкидлади ва Ғарбга кўз тикаётган ишбилармонларни "қайта хато қилмасликка" чақирди.
Аммо, Путиннинг сўзлари Леонид Голдортга (СДEК) етиб бормаган кўринади. Демак биз ҳали яна кўп марта "хато қилган", “уни нотўғри тушунишган” ва “аслида Россияни яхши кўрадиган” устунлар ҳақида эшитамиз.
Аслида ҳамма уларни тушуниб бўлди. Хулосалар кейинроқ чиқарилади.
* Чет эл агенти функцияларини бажарувчи жисмоний шахс.
Янгиликлар лентаси
0