НАТО Россияга қаршилик кўрсатишга қодир эмас - ҳарбий эксперт

© U.S. Army / Staff Sgt. Keith AndersonВоеннослужащие во время совместных учений НАТО Iron Sword в Литве.
Военнослужащие во время совместных учений НАТО Iron Sword в Литве.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2023
Oбуна бўлиш
Ҳарбий эксперт Меллинг НАТО давлатлари Россия Қуролли кучларига қаршилик кўрсатишга қодир эмас деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Шимолий Атлантика алянси, агар шундай таҳдид юзага келса, Россия қўшинларини чегараларда тўхтатиш учун ҳарбий салоҳиятга эга эмас. Бу ҳақида ҳарбий эксперт Кристиан Меллинг ZDF нашрига берган интерьвюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Менинг фикримча, ҳарбий жиҳатдан НАТОнинг жанговар кучи ёки мудофаа қобилияти унинг Россияни бостириб киришдан қайтариш ёки, агар бу содир бўлса, уни иттифоқ давлатлари чегараларида тўхтатиш қобилияти билан белгиланиши керак. Аммо ҳозирда НАТО бундай имкониятларга эга эмас. Бу борада барча давлатлар ҳамфикрдир”, — деди у.

Экспертнинг сўзларига кўра, ҳозир Европада Россия армиясига қаршилик кўрсатишга имкон берадиган одамлар, техника, қўмондонлик, штаб ёки бошқа кўплаб элементлар йўқ.
"Европанинг ўзида ҳозир мудофаа қобилияти жуда паст даражада", — дея хулоса қилди у.
Россия президент Владимир Путин июль ойи охирида Россия НАТО билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни хоҳламаслигини, бироқ кимдир буни хоҳласа, Москва бунга тайёрлигини айтганди.
Янгиликлар лентаси
0