Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

МДҲ ва ЕОИИда энг керакли мутахассисликлар қайси — экспертлар жавоби

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСтуденты у электронного микроскопа в научно-образовательном центре "Нанотехнологии" Российского университета дружбы народов.
Студенты у электронного микроскопа в научно-образовательном центре Нанотехнологии Российского университета дружбы народов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2023
Oбуна бўлиш
Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида ўтказиладиган видеокўприкда ЕОИИ ягона меҳнат бозори учун кадрлар тайёрлаш соҳасида нималар юз бераётгани ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 30 ноя — Sputnik. Талабалар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) халқаро лойиҳаларида ишлашга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган видеокўприкда маълум қилинди.
Россия Халқлар дўстлиги университети декани Инна Андронованинг сўзларига кўра, МДҲ Тармоқ университети доирасида табиий фанлар, дастурлаш ва иқтисод йўналишининг халқаро савдо мутахассислигига талаб юқори.

“МДҲ Тармоқ университети доирасида табиий фанлар, дастурлаш, шунингдек, иқтисод йўналишининг халқаро савдо мутахассислигига ҳам талаб катта. Бундай мутахассислар кўп ҳолларда ЕОИИ халқаро лойиҳаларида ишлашни истайли. Талабаларимиз учун бу муҳим”, — деди у.

Талабалар, кўп ҳолларда, ЕОИИ халқаро лойиҳаларида ишлашга қизиқиш билдирмоқда.
Онлайн кадрлар ёллаш платформалари Ўзбекистонга нима беради? Бу саволга Россия Молия университети декани Павел Селезнёв қуйидагича жавоб берди.

“Бизнинг олий таълимда малакали кадрлар, жумладан, профессор-ўқитувчилар етишмайди. Онлайн кадрлар ёллаш платформалари бизга имкониятларимизни бирлаштириш, ҳар бир иштирокчининг энг илғор билимларидан фойдаланиш имконини беради. Бу ишнинг келажаги порлоқ, Ўзбекистон ҳам ўзига керакли компетенцияларни топиши ва илғор бўлган соҳаларда умумий ишга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин. Охир-оқибат бу барчага фойда келтиради”, — дея қайд этди у.

Маълумот учун, касб-ҳунар таълими соҳасидаги ҳамкорлик Евроосиё иқтисодий интеграциясининг 2025 йилгача бўлган стратегик йўналишлари рўйхатига киритилган.
Минтақани ривожлантириш механизмларидан бири Евроосиё иқтисодий комиссияси шафелигида Евроосиё тармоқ университетини ташкил этиш бўлиб, у ЕОИИ ягона меҳнат бозори учун талаб қилинадиган мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаши керак.
Янгиликлар лентаси
0