Мирзиёев ва Путин телефон орқали мулоқот қилди — муҳокама этилган масалалар

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалалар, шу жумладан жорий йил 5-7 октябрь кунларидаги Россияга олий даражали ташриф чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.
"Етакчилар Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланиб, кўп қиррали ҳамкорлик кенгайиб бораётганини қайд этдилар", — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг ўсиш суръати сақланмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда, ҳудудлараро алоқалар ривожланмоқда. Куни кеча Жиззах вилоятида биргаликда ташкил этилган йирик агрологистика мажмуаси ишга туширилди.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув фаол кечаётгани ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида дастурлар амалга оширилаётганини ҳам олқишлашди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5-7 октябрь кунлари Россияга расмий ташрифи амалга оширилганди. Унда Мирзиёев йил якунига кўра, Ўзбекистон ва Россия савдо-сотиғи жажми 12 миллиард долларга етиши, муносабатлар ҳажмида йилига ўртача 20% ўсиши кузатилаётганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0