https://sputniknews.uz/20231129/migrantlar-rossiya-pasport-kasblar-41303781.html
Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи касблар рўйхати янгиланди
Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи касблар рўйхати янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Федерацияси меҳнат вазирлиги кадрлар етишмайдиган касблар рўйхатини кенгайтирди.
2023-11-29T15:20+0500
2023-11-29T15:20+0500
2023-11-30T12:33+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
миграция
иш
шифокор
ўқитувчилар
озиқ-овқат
қишлоқ хўжалиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25320364_0:286:3133:2048_1920x0_80_0_0_847dea5f8e2cb01e17c05ee7c9c403da.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия фуқаролигини олишни осонлаштирадиган касбларнинг янгиланган рўйхати 15 декабрдан кучга киради. Бу ҳақда РИА Новости Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) иқтисод факултети доценти Андрей Гиринскийга таянган ҳолда хабар берди. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги рўйхатни кадрлар етишмайдиган касблар билан кенгайтирган. Рўйхатга ўқитувчилар, шифокорлар, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ходимлари ҳам киритилган.Ундан ташқари, муҳандислар, геология-қидирув, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги мутахассислар, шунингдек, IT-касблари киритилган. Шу билан бирга, ишчилар сони кескин тақчил бўлмаган айрим касблар рўйхатдан чиқарилди. Улар орасида юқори малака талаб қилмайдиган бир қатор қурилиш касблари бор.
https://sputniknews.uz/20231128/markaziy-osiyo-muhojirlar-moskvalik-adolat-41287581.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/0f/25320364_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_d413054bc1b4b05b9ccef0634599caee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия федерацияси меҳнат вазирлиги кадрлар касблар мигрантлар паспорт
россия федерацияси меҳнат вазирлиги кадрлар касблар мигрантлар паспорт
Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи касблар рўйхати янгиланди
15:20 29.11.2023 (янгиланди: 12:33 30.11.2023) Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги мутахассислар етишмайдиган касблар рўйхатини кенгайтирди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Россия фуқаролигини олишни осонлаштирадиган касбларнинг
янгиланган рўйхати 15 декабрдан кучга киради. Бу ҳақда
РИА Новости Россия халқлар дўстлиги университети (РУДН) иқтисод факултети доценти Андрей Гиринскийга таянган ҳолда хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги рўйхатни кадрлар етишмайдиган касблар билан кенгайтирган. Рўйхатга ўқитувчилар, шифокорлар, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ходимлари ҳам киритилган.
Ундан ташқари, муҳандислар, геология-қидирув, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларидаги мутахассислар, шунингдек, IT-касблари киритилган. Шу билан бирга, ишчилар сони кескин тақчил бўлмаган айрим касблар рўйхатдан чиқарилди. Улар орасида юқори малака талаб қилмайдиган бир қатор қурилиш касблари бор.
"Иқтисодий нуқтаи назардан, чет элликлар учун Россия фуқаролигини олиш осонроқ бўлган касблар рўйхатини ўзгартириш миграция оқимларини тартибга солиш ва оптималлаштириш масаласидир", — деди Гиринский.