Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлик қилишга келишиб олди

© ТПП УзбекистанаПодписан Меморандум о сотрудничестве между Деловым советом Евразийского союза и Торгово-промышленной палатой Республики Узбекистан
Подписан Меморандум о сотрудничестве между Деловым советом Евразийского союза и Торгово-промышленной палатой Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.11.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Санкт-Петербургда ўтаётган “Россия саноатчиси” халқаро форум-кўргазмасида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, дея хабар берди палата матбуот хизмати.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшед Ураков Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган “Россия саноатчиси” халқаро форум-кўргазмасида иштирок этди.
Тадбирда Россиянинг 36 та минтақаси ва дунёнинг 20 та давлатидан 20 минг меҳмон қатнашмоқда.
Форум доирасида ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

"Имзоланган меморандум ўрнатилган алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг мавжуд йўлларини таҳлил қилиш ва янги йўналишларни топишга ёрдам беради", —дейилади хабарда.

Форум-кўргазманинг асосий мавзуси — “Барқарорлик ва ривожланиш: асосий технологиялар, давлатнинг роли, саноат учун кадрлар, халқаро ҳамкорликнинг янги контурлари”.
Бу бизнес ва давлат, етакчи технология компаниялари, университетлар, илмий ташкилотлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун платформадир.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида ЕОИИ Бизнес кенгаши ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) ўртасида доимий бизнес-мулоқот йўлга қўйилганди. Унда Ўзбекистон ССП ҳамда ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш меморандуми лойиҳаси ҳар иккала томондан маъқулланган.
Ушбу меморандум Ўзбекистон ва Иттифоқ ишбилармонлари ўртасида доимий бизнес-мулоқотни йўлга қўйиш, Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида савдо-иқтисодий ҳамда сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун хизмат қилади.
2020 йил декабрь ойи бошида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олди. 2021 йил апрель ойида Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва ушбу меморандумни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланган.
2022 йил июль ойида томонлар ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхатини имзолашди.
ЕОИИ 2015 йил 1 январдан фаолият юритаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашмадир. Иттифоққа Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Молдова 2018 йил май ойидан ЕОИИда кузатувчи мақомига эга.
Янгиликлар лентаси
0