Урушдан кейинги дунё тақдирини ҳал қилган Теҳрон конференциясига 80 йил тўлди

© Sputnik / РИА НовостиТегеранская конференция 1943 г.
Тегеранская конференция 1943 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.11.2023
Oбуна бўлиш
“Катта учлик” раҳбарлари учрашуви ғояси Черчилл ва Рузвелт томонидан таклиф қилинган, Сталин уни ўтказиш жойини танлаган эди.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Урушдан кейинги дунё тақдирини ҳал қилган Теҳрон конференцияси 1943 йил 28 ноябрда бўлиб ўтган эди.
Айнан Теҳронда Германияни мағлуб этиш умумий стратегияси қабул қилинди ва иттифоқчилар томонидан иккинчи фронтни очиш саналари белгилаб олинди.
"Биз бу ерга умид ва қатъият билан келдик ва бу ердан ягона руҳ ва мақсадли дўстлар сифатида тарқалмоқдамиз”, - уч давлат раҳбарларининг декларацияси ана шундай сўзлар билан якунланди.
Барча эҳтиёт чораларига қарамай, немис разведкаси Америка ҳарбийларининг денгиз кодини билиб олиш орқали музокаралар вақти ҳақида маълумот олади. Гитлер Отто Скорцени жангариларига бир вақтнинг ўзида уч нафар юқори мартабали рақибни йўқ қилишни буюради.
Аммо совет разведкачилари немис радио операторларидан устун келди ва Гитлернинг "Узоққа сакраш" кодли операцияси муваффақиятсизликка учради.
Янгиликлар лентаси
0