https://sputniknews.uz/20231128/telefon-sirli-mijoz-41286069.html
Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади
Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг ишчи ҳолати текширилади.
2023-11-28T14:19+0500
2023-11-28T14:19+0500
2023-11-28T14:19+0500
жамият
ўзбекистон
коррупция
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
янги фармон
телефон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21137048_0:316:3077:2047_1920x0_80_0_0_93adb7c64a8dd3db97f7c169c334ef35.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг "Ишонч телефонлари" фаолияти “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган тегишли низомда назарда тутилган.Ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.Агентликнинг масъул ходимлари томонидан алоқа воситаларидан (телефон қўнғироқлари, электрон почта ва бошқа алоқа каналлари) фойдаланган ҳолда масофавий тартибда ўтказилади.Бунда қуйидагилар тақиқланади:Тадбир натижалари бўйича аниқланган камчиликлар вазирлик ва идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, иш берувчи томонидан шахсий ташаббус кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1c/21137048_211:0:2940:2047_1920x0_80_0_0_0c45624973b2a9e62dcc2edc7ea920e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
давлат ташкилотлари ишонч телефонлар “сирли мижоз”
давлат ташкилотлари ишонч телефонлар “сирли мижоз”
Ташкилот ва идораларнинг ишонч телефонлари “сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади
Давлат ташкилотларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг ишчи ҳолати текширилади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг "Ишонч телефонлари" фаолияти “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганилади. Бу ҳақида президент томонидан имзоланган тегишли низомда
назарда тутилган. Ҳужжат билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.
Бунда ишонч телефонларининг (Call-марказ) ҳамда давлат ташкилотларининг ўз расмий веб-сайтларида эълон қилинган телефон рақамларининг доимий равишда ишчи ҳолатдалиги, маълумотлар алмашинуви самарадорлиги, қайта алоқанинг мавжудлиги, шу жумладан, тезкорлиги ва белгиланган муддатларда амалга оширилиши даражасини текшириш ишлари олиб борилади.
Агентликнинг масъул ходимлари томонидан алоқа воситаларидан (телефон қўнғироқлари, электрон почта ва бошқа алоқа каналлари) фойдаланган ҳолда масофавий тартибда ўтказилади.
“Натижалар бўйича давлат органлари ва ташкилотларига ўзининг очиқликни таъминлашга оид фаолиятини яхшилаш ҳамда такомиллаштириш учун кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома юборилади”, — дейилган ҳужжат матнида.
Бунда қуйидагилар тақиқланади:
“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш ва ундаш, шу жумладан, низоли, баҳсли ҳолатларни ва камчиликларни сунъий равишда келтириб чиқариш;
“Қайта алоқанинг сирли мижози” тадбирини ўтказишда Агентлик масъул ходимларидан ташқари бошқа шахслардан фойдаланиш;
ўрганиш объектига ташриф буюриш.
Тадбир натижалари бўйича аниқланган камчиликлар вазирлик ва идоралар ходимларини жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, иш берувчи томонидан шахсий ташаббус кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.