https://sputniknews.uz/20231128/mehnat-migrantlar-oiv-tekshirish-41290441.html
Меҳнат мигрантларини ОИВга текшириш ишларини кучайтириш керак — Эгамбердиев
Меҳнат мигрантларини ОИВга текшириш ишларини кучайтириш керак — Эгамбердиев
Sputnik Ўзбекистон
Баҳромжон Эгамбердиев: ОИВ инфекциясини аниқловчи текширувлардан мигрантлар асосан ўз қўрқувлари сабабли бош тортишади.
2023-11-28T17:08+0500
2023-11-28T17:08+0500
2023-11-28T17:22+0500
жамият
ўзбекистон
миграция
мигрантлар
оив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1c/41291397_0:116:2932:1765_1920x0_80_0_0_e9bd9130cec86c1ac7a8dd8322d44d9c.jpg
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)га текшириш ишлари кучайтирилади. Бу ҳақида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳромжон Эгамбердиев Sputnik мухбирига маълум қилди.Ўз вақтида даволанган, руҳан ва жисмонан тетикликни таъминлаган беморлар узоқ йиллар давомида соғлом инсон билан оила қуриши ва соғлом фарзанд кўриши мумкин.Баҳромжон Эгамбердиев, шунингдек, республикадан ташқаридаги меҳнат мигрантлари сони қарийб 2,4 миллион кишини ташкил этишини маълум қилди.Унинг айтишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида мигрантлар сони 168 700 нафарни ташкил этди. Мигрантларнинг чиқиб кетиш географияси асосан Россия (70,2 фоиз), Қозоғистон (13,4 фоиз), Қирғизистон (8 фоиз), Туркия (3,8 фоиз), Афғонистон (1,1 фоиз), Корея (0,6 фоиз), БАА (0,4%) каби мамлакатлардир. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистонга 13 мингга яқин қочқин кириб келган.Шунингдек, Ўзбекистонда ОИВ га қарши куршишда баъзи камчиликлар бор.Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига 48 658 киши ОИВ билан яшамоқда. Ушбу инфекция билан касалланганлар ёшлари бўйича 2021-2022 йиллар давомидаги таҳлилларга кўра, асосан 30-39 (22,9%), 40-49 (28,8%) ёшни ташкил этади.Сўнгги 10 ойлик натижаларига кўра, ушбу касаллик 77% ҳолатларда жинсий алоқа йўли билан, 10,6 фоиз парентерал ва 0,2 фоиз вертикал йўллар билан юққан. Ҳудудлар кесимида таҳлилига кўра, энг кўп жинсий йўл билан юқиш бўйичаТошкент вилояти етакчилик қилмоқда (89,3%). Энг ками эса Андижон вилояти (41,9) да кузатилган.2023 йил 9 ойида мигрантлар орасида ОИВ инфекциясига текширув қамрови Республика бўйича 51,9% (211 минг) ни ташкил этади. Улар орасида 913 нафар касалланган мигрантлар аниқланган.
https://sputniknews.uz/20230121/ozbekiston-oiv-infektsiyasiga-qarshi-kurashishni-yanada-kuchaytiradi--yangi-qaror--31618063.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1c/41291397_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_fc4745aaabb9ed87a62d799dbb9da51b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
баҳромжон эгамбердиев оив инфекцияси мигрантлар
баҳромжон эгамбердиев оив инфекцияси мигрантлар
Меҳнат мигрантларини ОИВга текшириш ишларини кучайтириш керак — Эгамбердиев
17:08 28.11.2023 (янгиланди: 17:22 28.11.2023) Эксклюзив
Баҳромжон Эгамбердиев: ОИВ инфекциясини аниқловчи текширувлардан мигрантлар асосан ўз қўрқувлари сабабли бош тортишади.
ТОШКЕНТ, 28 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ)га текшириш ишлари кучайтирилади. Бу ҳақида Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори Баҳромжон Эгамбердиев Sputnik мухбирига маълум қилди.
“Кўп ҳолатларда мигрантлар, агар менда ОИВ аниқланса, мен бемалол давлатга кириб чиқишимга чекловлар қўйилади ёки қабул қилувчи мамлакатда қонуний ишга жойлашиш муаммоси бўлиши мумкин деб ўйлашади. Аслини олганда, ҳеч бир давлатда ОИВ аниқланган беморларга ҳеч қандай чекловлар йўқ. Шунинг учун бемалол текширувлардан ўтиб, уларни даволанишга чақирамиз”, — дейди Эгамбердиев.
Ўз вақтида даволанган, руҳан ва жисмонан тетикликни таъминлаган беморлар узоқ йиллар давомида соғлом инсон билан оила қуриши ва соғлом фарзанд кўриши мумкин.
“Бизда мигрантларда ОИВ-инфекцияси мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқловчи махсус экспресс тестлар бор. Бу организмдаги инфекцияни аниқлашнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Натижалар чиққандан сўнг ОИВга гумон бўлса, бемор кейинги босқичлар, жумладан, клиник, диагностик ва лаборатория текширувлардан ўтади. Шундан сўнг биз беморда ретровирусга қарши терапияни бошлаймиз. Биз ОИВ аниқланган инсоннинг ёши, жинси ва тана вазнига қараб дори препаратларини танлаймиз. У 3 ой давомида бемор томонидан истеъмол қилингандан сўнг, таҳлиллар қайта ўтказилади. Даволанишнинг бу тури орқали организмдаги вирус юкламаси камаяди, Т – лимфоцитлар сони ортади. Дориларни бемор бир умр истеъмол қилиши керак бўлади” — деди у.
Баҳромжон Эгамбердиев, шунингдек, республикадан ташқаридаги меҳнат мигрантлари сони қарийб 2,4 миллион кишини ташкил этишини маълум қилди.
“Уларнинг 76 фоизи эркаклар ва 24 фоизи аёллардир. Ўзбекистонни асосан паст малакали, ўрта махсус маълумотли ишчилар тарк этади. Мигрантларнинг аксарияти бугунги кунда қурилишда - 51,6%, қишлоқ хўжалигида -12,3, саноатда - 9,2%, савдода - 8,5% ва бошқаларда ишлайди”, — дея аниқлик киритди у.
Унинг айтишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида мигрантлар сони 168 700 нафарни ташкил этди. Мигрантларнинг чиқиб кетиш географияси асосан Россия (70,2 фоиз), Қозоғистон (13,4 фоиз), Қирғизистон (8 фоиз), Туркия (3,8 фоиз), Афғонистон (1,1 фоиз), Корея (0,6 фоиз), БАА (0,4%) каби мамлакатлардир. Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистонга 13 мингга яқин қочқин кириб келган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ОИВ га қарши куршишда баъзи камчиликлар бор.
“Базамизда ОИВ билан яшаётган мигрантлар тўғрисида етарли маълумотлар йўқ. Юқорида айтганимдек, касаллик аломатларини сезган беморлар ҳам буни ошкор қилишга чўчишади. ОИВ-инфекциясини олдини олиш ва даволаш учун уларни бу касаллик ҳамда текширув ва даволаниш жараёнларидан хабардор қилиш учун тарғиботни янада кучайтириш керак”, - деди у.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 1 октябрь ҳолатига 48 658 киши ОИВ билан яшамоқда. Ушбу инфекция билан касалланганлар ёшлари бўйича 2021-2022 йиллар давомидаги таҳлилларга кўра, асосан 30-39 (22,9%), 40-49 (28,8%) ёшни
ташкил этади.Сўнгги 10 ойлик натижаларига кўра, ушбу касаллик 77% ҳолатларда жинсий алоқа йўли билан, 10,6 фоиз парентерал ва 0,2 фоиз вертикал йўллар билан юққан. Ҳудудлар кесимида таҳлилига кўра, энг кўп жинсий йўл билан юқиш бўйичаТошкент вилояти етакчилик қилмоқда (89,3%). Энг ками эса Андижон вилояти (41,9) да кузатилган.
2023 йил 9 ойида мигрантлар орасида ОИВ инфекциясига текширув қамрови Республика бўйича 51,9% (211 минг) ни ташкил этади. Улар орасида 913 нафар касалланган мигрантлар аниқланган.