ШҲТ ва БРИКСда муқобил тўлов тизими тезкорлик билан жорий этилмоқда — Лавров

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров. Архивное фото
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Лавров: ШҲТ ва БРИКСда муқобил тўлов тизими тезкорлик билан жорий этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва БРИКСда муқобил тўлов тизимларини жорий этиш жуда тез ривожланмоқда, долларга қарамликдан воз кечиш кузатилмоқда. Бу ҳақида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Примаков ўқишлари" форумида нутқ сўзлади.
Унинг сўзларига кўра, тўловлар учун доллар ўрнига миллий валюталардан фойдаланишга тезкор ўтиш БРИКС ва ШҲТ аъзолари орасида кузатилмоқда, бу ерда муқобил тўлов тизимлари жадал жорий этилмоқда.

"Биз бу мавзуни БРИКС доирасида, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида муҳокама қилмоқдамиз. Муқобил тўлов платформалари фаол жорий этилмоқда, миллий валюталарга ўтиш жуда тез ривожланмоқда", —деди Лавров.

Унинг қўшимча қилишича, Ҳиндистон ва Хитой ўз манфаатлари ҳақида қайғуради ва эҳтимол мавжуд тизимдан тўсатдан чиқиб кетиш уларнинг иқтисодларига зарар етказишини тушунади.
"Аммо Ғарб қураётган долларга, тўлов тизимларига ва таъминот занжирларига қарамликдан аста-секин воз кечиш кузатилмоқда”, — дея қўшимча қилди вазир.
Унинг сўзларига кўра, ШҲТда умумий тўлов платформалари бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда, бироқ аниқ кўрсатмаларга эришилмаган.
2024 йилда Россия Федерациясининг БРИКСга раислиги даврида БРИКСга аъзо давлатлар молия вазирликлари ва марказий банклари раҳбарларининг муқобил тўлов платформалари бўйича тавсияларини “баъзи қарорлар қабул қилишни ҳисобга олган ҳолда” кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Россия президенти Владимир Путин BRICS (БРИКС) давлатлари томонидан янги халқаро резерв валюта яратиш устида иш олиб борилаётганини маълум қилганди.
Маълумот учун, BRICS (БРИКС) Россия ташаббуси билан 2006 йилнинг сентябрь ойида ташкил қилинган. Унинг таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка киради.
Двадцатидолларовая банкнота Соединенных Штатов, совмещенная с северной стороной Белого дома в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2023
АҚШ долларнинг қулашига тайёргарлик кўрмоқда
Янгиликлар лентаси
0