Россия тез орада ЕОИИ аҳолисининг электромобилга бўлган талабини қондира олади

© Пресс-служба "Атом"Российский электромобиль "Атом".
Российский электромобиль Атом. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия бош вазирининг ўринбосари Евроосиё иқтисодий комиссияси кенгашидаги ҳамкасблари билан биргаликда Россия электромобиллари кўргазмасини кўздан кечирди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Россия яқин келажакда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида электромобилларга бўлган талабни қондира олади. Бу ҳақида Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук маълум қилди, деб ёзмоқда Sputnik Ближнее зарубежье.
"Ўйлаймизки, яқин келажакда электромобилларга бўлган талабни ўз ишлаб чиқаришимиз орқали қондира оламиз. Айтмоқчиманки, бу ерда (кўргазмада – таҳр.) Россия электромобиллари намойиш этилмоқда, бу ишлаб чиқариш Қозоғистонда ҳам ривожлана бошлади, ўйлайманки, у кенг тарқалади",— деди у.
Унинг сўзларига кўра, ЕОИИ Кенгашининг яқиндаги йиғилишларидан бирида ЕОИИ ҳудудига электромобилларни олиб киришда ноль божхона тўловини узайтириш масаласини кўтарилди. Натижада бир ой олдин уни яна икки йилга узайтиришга қарор қилинди. Шу билан бирга, бугунги кунда Россияда электромобиль ишлаб чиқариш соҳасида ривожланаётган имкониятларни кўрсатишга қарор қилинди.
Оверчук икки йилдан сўнг Евроосиё иқтисодий комиссияси яна бу масалага қайтганида, божни қайта тиклаш узайтирилмаслиги мумкинлигини тахмин қилди.
Ҳозирда КАМАЗ ва ​​Росатом Беларусь ва Ўзбекистонда "Атом" ихчам электромобилларини ишлаб чиқарувчи заводларни қуриш масаласини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Татаристоннинг "Кама" компанияси томонидан ишлаб чиқилган "Атом" электромобили Ўзбекистонда йиғила бошланиши мумкин. Россия иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари Дмитрий Вольвачнинг маълум қилишича, Ўзбекистон вакиллари "Атом"нинг йирик узелли йиғиш жараёнини йўлга қўйишга қизиқиш билдиришмоқда, кейинчалик эса ушбу электромобилни ишлаб чиқариш тўлиқ маҳаллийлаштиришни исташмоқда.
"Атом" электромобилини серияли ишлаб чиқариш 2025 йилдан бошланади, лекин шунга қарамасдан бугунги кунда у Россияда аллақачон 36 мингта буюртма олган.
Автомобилнинг энг қизиқарли қисмларидан бири — унинг аккумулятордир. "Росатом" корпорацияси томонидан ишлаб чиқиладиган аккумулятор юқори энергия зичлигига эга бўлиб, бир қувватлашда автомобилга 500 км масофа босиб ўтиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0