https://sputniknews.uz/20231127/ozbekiston-saudiya-arabistoni-yirik-energetika-loyiha-41267729.html
Ўзбекистон Саудия Арабистони ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
Ўзбекистон Саудия Арабистони ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.
2023-11-27T14:49+0500
2023-11-27T14:49+0500
2023-11-27T15:15+0500
ўзбекистон
саудия арабистони
энергетика
шавкат мирзиёев
сирдарё
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41265868_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_31ecfe277a178c8c7f11a3fb2e02a02f.jpg
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Саудия Арабистони билан ҳамкорликда йирик энергетика лойиҳаларига старт берилди, дея хабар берди президент матбуот хизмати.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.Тадбирда Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлашга старт берилди.Қайд этилишича, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради. Бундан ташқари, минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда.Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.
https://sputniknews.uz/20231127/ozbekiston-saudiya-arabistoni-11-mlrd-dollarlik-yangi-loyiha-dasturlar-41263229.html
ўзбекистон
саудия арабистони
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0b/1b/41265868_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_6d9d2dc6413213494542f9f5cbe091ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев саудия арабистони “acwa power”компанияси яшил водород
шавкат мирзиёев саудия арабистони “acwa power”компанияси яшил водород
Ўзбекистон Саудия Арабистони ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаларига старт берди
14:49 27.11.2023 (янгиланди: 15:15 27.11.2023) Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда Саудия Арабистони билан ҳамкорликда йирик энергетика лойиҳаларига старт берилди, дея хабар берди президент
матбуот хизмати. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудиянинг етакчи “ACWA Power”компанияси билан амалга оширилаётган лойиҳаларни бошлаш маросимида иштирок этди.
Тадбирда Сирдарё вилоятида 1500 мегаватт қувватли замонавий буғ-газ электр станциясини тармоққа улаш ҳамда Тошкент вилоятида “яшил водород”ни “пилот” тарзда ишлаб чиқариш қувватларини барпо этишни бошлашга старт берилди.
Қайд этилишича, Сирдарёдаги қиймати 1,1 миллиард доллар бўлган иссиқлик электр станцияси лойиҳаси 3 миллиондан зиёд хонадон ва юзлаб саноат корхоналарининг электр энергиясига эҳтиёжини таъминлашга имкон беради. Бундан ташқари, минтақада илк бор “яшил водород” ишлаб чиқариш бўйича ўхшаши йўқ корхона ташкил этилмоқда.
“Ушбу “пилот” лойиҳа доирасида мамлакатимизда биринчи босқичда 3 минг тонна водород ишлаб чиқарилади ва кейинчалик минерал ўғитларга қайта ишланади, шунингдек, 52 мегаваттлик шамол электр станцияси қурилади”, — дейилади хабарда.
Умуман, “ACWA Power” компанияси иштирокида Ўзбекистонда 7,5 миллиард долларлик йирик энергетика лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши 2030 йилга бориб 25 гигаватт қайта тикланувчи энергия қувватларини яратиш, 4,5 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш ва атмосферага зарарли моддалар ташланмаларини 3 миллион тоннагача қисқартириш имконини беради.