Ўзбекистондаги ислом муассасалари постсовет ҳудудида етакчи бўлади — Рафиқ Мухаметшин

© Российский исламский институтРоссия ислом институти ректори Рафиқ Мухаметшин
Россия ислом институти ректори Рафиқ Мухаметшин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Россия ислом институти ректори Бухорода Мир-Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда нутқ сўзлади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ислом таълим тизими МДҲ мамлакатларидаги энг кучлиларидан бири бўлиб, бу давлатнинг мусулмон таълим муассасалари яқин ўн йилликларда постсовет ҳудудида етакчи бўлади. Бу ҳақида РИА Новости Россия ислом институти (Қозон, Татаристон) ректори Рафиқ Мухаметшинга таяниб хабар берди.
“Ўзбекистонда мусулмонлар таълимининг яхши йўлга қўйилган тизими, ислом университетлари ва мадрасалари фаолият кўрсатаётгани, профессор-ўқитувчилари кучли базаси билан МДҲ давлатлари ичида энг кучлиларидан биридир. МДҲдаги кўплаб диний олий ўқув юртлари ўз мамлакатлари тарихи ва хусусиятларидан келиб чиқиб, ўз кадрларини тайёрлашда улардан ўрнак олишлари керак”, — деди Мухаметшин Бухорода Мир-Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда.
Ректорнинг сўзларига кўра, Россия Федерациясидаги кўплаб ислом университетлари Ўзбекистон таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномаларига эга.
“Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон, айниқса, Совет Иттифоқи даврида диний таълим маркази бўлган. Россия Федерациясидаги кўплаб ҳозирги муфтийлар ва мусулмонлар маънавият идоралари раҳбарлари Мир-Араб мадрасасини битирган. Ўзбекистонда ислом илмий-тадқиқот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Россия университетлари уларнинг бир қатори билан ҳамкорлик меморандумларига эга. Ўзбекистон фуқаролари Болгария Ислом академиясида таҳсил олишмоқда, диплом олгандан кейин улар ишга қайтишмоқда, чунки бизнинг академиямизнинг Ўзбекистондаги дипломи амалдаги ҳужжатдир”, — дея қайд этди Мухаметшин.
Россия ислом институти ректорининг қўшимча қилишича, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий кенгаши аъзоси бўлиб, унда Россиядан таклиф этилган диншунос олимлар ҳам фаолият юритади.
“Россия ва Ўзбекистон, олимлар ва илоҳиётчилар, университет жамоалари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкам пойдевор ва истиқболга эга. Бу ёшларни тарбиялаш, уларни мамлакатларимизга хос бўлган анъанавий ислом динида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга”, — дея хулоса қилди Мухаметшин.
Маълумот учун, “Мир-Араб” мадрасаси бой тарихга эга. Ундан кўплаб олимлар, имомлар, муфтийлар етишиб чиққан. Бироқ, ўтган асрда унинг мақоми махсус таълим муассасаси даражасига тушиб кетди. Бино таъмир талаб бўлиб қолдива китоблар етарли эмас эди.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилда мадрасага ташриф буюриб, унинг тарихий мақомини тиклашга киришган эди. Шу мақсадда Арк қалъаси ёнида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Рамзан Қодиров Мир Араб Олий мадрасасининг фахрий талабаси бўлди
Олий мадраса 200 ўқувчига мўлжалланган. Бу ерда Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмлари ҳамда хорижий тиллар чуқур ўрганилади. Бугун мадрасада 100 дан ортиқ киши таҳсил олмоқда.
Янгиликлар лентаси
0