Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимини жорий этиш бошланди – ФВВ

© Sputnik/Abdubakir YunusovAndroid телефонида зилзила ҳақида огоҳлантиришни қандай ёқиш мумкин
Android телефонида зилзила ҳақида огоҳлантиришни қандай ёқиш мумкин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йил 1 декабрдан кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш миллий тизимини жорий этиш бошланади. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Бу президентнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Тизим уч босқичда жорий этилади. Бу сейсмологик ва сейсмик прогнозлаш мониторинги ва сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш бўйича идоралараро илмий-техникавий кенгашнинг тегишли ҳужжатида белгиланган, деб тушунтирди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
1-босқич: 2023 йил 1 декабрдан — Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш усулига асосланган Миллий тизимни тест режимида ишга тушириш.
2-босқич: 2024 йилда — 40 та акселерометр ўрнатиш ва сейсмик станциялар сонини 100 тага етказиш. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ўзаро англашув меморандумлари асосида сейсмик станциялар ўртасида тўғридан-тўғри алмашинув йўлга қўйилади ва Марказий Осиё учун кучли зилзилаларни қайд этиш тармоғи яратилади.
3-босқич: 2024-2025 йилларда — янги акселерометрларни харид қилиш, сейсмик мониторинг тармоқ станциялари сонини 200 тага етказиш, шунингдек, кучли зилзилаларни қайд этиш тармоғини Халқаро мониторинг тармоғига интеграциялаш ва хорижий дастурлардан фойдаланган ҳолда эрта огоҳлантириш тизимини ишга тушириш.
Бошқарма маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар биринчи босқичдаги ишлар якунланиб, тизим тест режимида ишга туширилган.
Республика сейсмик мониторинг тармоғининг 9 та станциясида Ўзбекистон республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган техника асосида яратилган кучли зилзилаларни қайд этувчи акселерометрлар ўрнатилди.
Келгусида улар “Кучли зилзилалар ҳақида огоҳлантиришлар” мобиль иловасини ҳам ишга туширишни режалаштирмоқда, бу орқали 5 баллдан юқори зилзилалар аниқлангандан кейин фойдаланувчиларга бир неча сония ичида хабарлар юборилади.
Кўп квартирали уйларда зилзилабардошликка таъсир қиладиган конструкциялар аниқланади
Что должно быть в тревожном чемоданчике - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
"Ҳалокат чамадони"да нималар бўлиши керак?
Янгиликлар лентаси
0