"Ҳеч қандай шарт йўқ": АҚШда Зеленскийнинг режалари рад этилди

© AP Photo / Fermin RodriguezПрезидент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото
Президент Украины Владимир Зеленский. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2023
Oбуна бўлиш
Дипломат Хаас: Украина йўқотилган ҳудудларни унутиши керак бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Украина ҳудудни йўқотиш билан муросага келиши керак, чунки йўқолган ҳудудлар энди мамлакат таркибига қайтмайди. Бу ҳақида АҚШ ташқи алоқалар кенгаши президенти Ричард Хаас CNN телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Украина Россияга тегишли бўлган ҳудуднинг йигирма фоизини қайтариб беради, деган ғоя хаёлий, буни амалга ошириш мумкинлигига ишониш учун ҳеч қандай асос йўқ”, — деди дипломат.
Хаас Украинага қолган ерларни сақлаб қолишга эътибор қаратишни таклиф қилди.
У, шунингдек, жанг майдонида муваффақиятга эриша олмагани учун Ғарб томонидан қўллаб-қувватланиши пасайишда давом этишидан хавотир билдирди.
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2023
"Бизда режа бор": Зеленский очиқчасига тан олди
Янгиликлар лентаси
0