360° кузатувга эга патруль машинаси қандай ишлайди - видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ушбу махсус автомобиль 12 турдаги қоидабузарликларни аниқлайди.
Шу йилнинг 20 майидан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати автомашиналарига 360° кўриш бурчагига эга махсус камералар ўрнатилди. Қурилмадаги сенсор автомобилни ҳайдаш ва тўхташ вақтида қоидабузарликларни кузатиш имконини беради.
Қурилма Туркияда ишлаб чиқарилган бўлиб, бугунги кунда республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. Тошкент вилоятининг ўзида ушбу мосламадан 6 таси йўлга қўйилган. Пойтахтда эса бундай автомобиль тест режимида ишламоқда. Қурилмалар пиёдаларни ҳам мониторинг қилади.
Бундан мақсад - республика ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш.
Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам қуйидаги қоидабузарликларни аниқлайди:
ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Янгиликлар лентаси
0