https://sputniknews.uz/20231126/hamas-isroil-garov-asirlar-almashish-41241810.html
ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганлар ва асирларни иккинчи марта алмашишди
ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганлар ва асирларни иккинчи марта алмашишди
Sputnik Ўзбекистон
Якшанба куни ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганлар ва асирларни иккинчи марта алмашишди.
2023-11-26T14:12+0500
2023-11-26T14:12+0500
2023-11-26T14:12+0500
дунё янгиликлари
дунёда
исроил
фаластин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1b/40391122_0:0:3027:1702_1920x0_80_0_0_b23dc33c1ad9f40f34ffacb9cf678200.jpg
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ғазо секторини бошқараётган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил якшанбага ўтар кечаси иккинчи марта гаровга олинганлар ва асирларни алмашишди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.Шанба куни ҲАМАС Исроилни Ғазо сектори шимолига гуманитар ёрдам етказилишини тўсиб қўйганликда айблаганидан кейин келишув барбод бўлиш арафасида эди.Воситачиларнинг саъй-ҳаракатлари билан инқироз бартараф этилди ва қатарликлар гаровга олинган 13 нафар исроиллик, 39 нафар фаластинлик маҳбус, шунингдек, ҲАМАС келишув доирасидан ташқарида озод қиладиган етти нафар хорижлик озод этилишини эълон қилди. Натижада, ҲАМАСнинг жангари қаноти “Ал-Қассам бригадаси” гаровга олинган 13 нафар исроиллик ва етти нафар хорижликни Қизил Хочга топширганини эълон қилди. Улар Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига жўнатилган.Тахминан бир соат ўтгач, ЦАХАЛ собиқ гаровга олинганлар Исроилга етиб келганини эълон қилди: 13 нафар исроиллик орасида етти нафар бола ва ўсмир ҳам бўлган. Ғазо секторидан Исроилга тўрт нафар Таиланд фуқароси ҳам олиб келинган.ҲАМАС "Туркия президентининг саъй-ҳаракатларига жавобан" мамлакат аҳолисини озод қилганини айтди. Яна уч нафар хорижлик судя ҳақида ҳали ҳам аниқлик йўқ. Бунинг ортидан Исроил иккинчи гуруҳ фаластинлик маҳбусларни ҳам қамоқдан озод қилгани маълум бўлди. Уларни олиб кетаётган автобуслар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига етиб келган. Al Jazeera телеканали уларнинг шаҳардаги учрашувини жонли эфирда намойиш этди. Кадрларда кўчаларда юзлаб одамлар тўпланиб қолганини кўриш мумкин. Улар орасида, телеканал маълумотларига кўра, озод этилганларнинг яқинлари ҳам бор. Исроил қамоқларидан озод этилганларнинг иккинчи гуруҳининг сони ва таркиби ҳақидаги маълумотлар ҳозирча икки томондан ҳам пайдо бўлмаган.Шунингдек, ҲАМАС ҳаракати Исроилга якшанба куни озод этилиши кутилаётган 13 нафар гаровга олинганлар рўйхатини тақдим этди.Ҳозиргача, 100 нафаргача исроиллик гаровга олинган 300 нафар фаластинлик асир эвазига икки босқичда озод этилиши мумкин. Дастлабки тўрт кун ичида 50 маҳбусни қайтариш кутилмоқда. ҲАМАС аллақачон 13 нафар гаровга олинган, жумладан, аёллар ва болаларни озод қилган. Исроил, ўз навбатида, 39 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, 24 нафар аёлни озод қилди. ҲАМАС қўлида жами 200 дан ортиқ исроиллик маҳбус бор.
фаластин
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0a/1b/40391122_64:0:2793:2047_1920x0_80_0_0_bbfb5c2a9eea1d637dec7adebaaf7f55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳамас исроил гаровга олинганлар асирлар алмашиш ал-қассам бригадаси цахал al jazeera телеканали
ҳамас исроил гаровга олинганлар асирлар алмашиш ал-қассам бригадаси цахал al jazeera телеканали
ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганлар ва асирларни иккинчи марта алмашишди
Якшанба куни ҲАМАС ва Исроил гаровга олинганлар ва асирларни иккинчи марта алмашишди.
ТОШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ғазо секторини бошқараётган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил якшанбага ўтар кечаси иккинчи марта гаровга олинганлар ва асирларни алмашишди. Бу ҳақида
РИА Новости хабар берди.
Шанба куни ҲАМАС Исроилни Ғазо сектори шимолига гуманитар ёрдам етказилишини тўсиб қўйганликда айблаганидан кейин келишув барбод бўлиш арафасида эди.
Воситачиларнинг саъй-ҳаракатлари билан инқироз бартараф этилди ва қатарликлар гаровга олинган 13 нафар исроиллик, 39 нафар фаластинлик маҳбус, шунингдек, ҲАМАС келишув доирасидан ташқарида озод қиладиган етти нафар хорижлик озод этилишини эълон қилди. Натижада, ҲАМАСнинг жангари қаноти “Ал-Қассам бригадаси” гаровга олинган 13 нафар исроиллик ва етти нафар хорижликни Қизил Хочга топширганини эълон қилди. Улар Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Рафаҳ назорат пунктига жўнатилган.
Тахминан бир соат ўтгач, ЦАХАЛ собиқ гаровга олинганлар Исроилга етиб келганини эълон қилди: 13 нафар исроиллик орасида етти нафар бола ва ўсмир ҳам бўлган. Ғазо секторидан Исроилга тўрт нафар Таиланд фуқароси ҳам олиб келинган.
ҲАМАС "Туркия президентининг саъй-ҳаракатларига жавобан" мамлакат аҳолисини озод қилганини айтди. Яна уч нафар хорижлик судя ҳақида ҳали ҳам аниқлик йўқ. Бунинг ортидан Исроил иккинчи гуруҳ фаластинлик маҳбусларни ҳам қамоқдан озод қилгани маълум бўлди. Уларни олиб кетаётган автобуслар Ғарбий Соҳилдаги Бейтуния шаҳрига етиб келган.
Al Jazeera телеканали уларнинг шаҳардаги учрашувини жонли эфирда намойиш этди. Кадрларда кўчаларда юзлаб одамлар тўпланиб қолганини кўриш мумкин. Улар орасида, телеканал маълумотларига кўра, озод этилганларнинг яқинлари ҳам бор. Исроил қамоқларидан озод этилганларнинг иккинчи гуруҳининг сони ва таркиби ҳақидаги маълумотлар ҳозирча икки томондан ҳам пайдо бўлмаган.
Шунингдек, ҲАМАС ҳаракати Исроилга якшанба куни озод этилиши кутилаётган 13 нафар гаровга олинганлар рўйхатини
тақдим этди.Ҳозиргача, 100 нафаргача исроиллик гаровга олинган 300 нафар фаластинлик асир эвазига икки босқичда озод этилиши мумкин. Дастлабки тўрт кун ичида 50 маҳбусни қайтариш кутилмоқда. ҲАМАС аллақачон 13 нафар гаровга олинган, жумладан, аёллар ва болаларни озод қилган. Исроил, ўз навбатида, 39 нафар фаластинлик маҳбусни, жумладан, 24 нафар аёлни озод қилди. ҲАМАС қўлида жами 200 дан ортиқ исроиллик маҳбус бор.