Тошкентда “ақлли” бекатлар пайдо бўлади — улар қандай қулайликларга эга?

© Хокимият города Ташкента В Ташкенте появятся "умные" остановки
 В Ташкенте появятся умные остановки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2023
Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пуллик тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади.
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Тошкент шаҳрида “ақлли” бекатлар пайдо бўлади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Бобур ва Фурқат кўчаларида йўлларни жорий таъмирлаш, транспорт ҳаракатини оптималлаштириш, ИТТни жорий этиш ишлари бошланди.
Ишлар доирасида синов тариқасида “ақлли” бекатлар ташкил этилиши кўзда тутилган бўлиб, уларда жамоат транспорти йўловчилари ва бошқалар ўз мобил қурилмаларини қувватлантириши, Wi-Fi тармоғидан фойдаланиши ҳамда электрон таблода кутилаётган автобус келишига қанча вақт қолганлигини кўришлари мумкин бўлади. Шунингдек, бекат видеокузатув тизими билан ҳам жиҳозланиб, янада кенгроқ бўлади.
Бундан ташқари, Муқимий номидаги театр олдида автомобиллар учун пуллик тўхташ жойлари ва электр транспорт воситаларини қувватлантириш жойлари синов тариқасида ташкил қилинади. Шунингдек, велосипед ва самокат фойдаланувчилари ҳам тураргоҳдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади, лекин бепул асосда. Бу мазкур манзилда йўл бўйида тўхташ жойлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаши ва кикшеринг фойдаланувчилари учун қўшимча қулайлик бўлиши кутилмоқда.
Хабарга кўра, юқоридаги кўчаларда режалаштирилган ишлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Янгиликлар лентаси
0