https://sputniknews.uz/20231125/ozbekiston-va-qozogiston-ortasidagi-ittifoqchilik-munosabatlari-yanada-rivojlanadi-41236217.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади
Sputnik Ўзбекистон
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.
2023-11-25T13:59+0500
2023-11-25T13:59+0500
2023-11-25T14:42+0500
сиёсат
ўзбекистон
қозоғистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
сенаторлар
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29512623_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8615388fffc1c344d3f786eb2cabc975.jpg
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Сенат Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.Бугун, 25 ноябрь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон Олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги Низом келтирилгани алоҳида таъкидланди.Муҳокама якунлари бўйича Сенат Шартномани ратификация қилишга доир Қонунни маъқуллади.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29512623_71:0:1210:854_1920x0_80_0_0_8029bc9898114e118b3792d37eaf2a28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ва қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади
ўзбекистон ва қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари янада ривожланади
13:59 25.11.2023 (янгиланди: 14:42 25.11.2023) Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.
ТОШКEНТ, 25 ноя — Sputnik. Сенат Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди. Бугун, 25 ноябрь куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси доирасида “Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама чоғида сенаторлар Ўзбекистон ва Қозоғистон энг яқин қўшнилар ҳамда вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкорлар эканини алоҳида таъкидлади.
Шартноманинг асосий мақсади икки мамлакат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартнома-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашдан иборат экани қайд этилди.
Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.
Сенаторлар Шартноманинг ратификация қилиниши икки халқнинг маънавий-маданий яқинлигини қўллаб-қувватлашга, маданият, илм-фан, таълим ва спорт соҳасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, деган фикр билдирди.
Шартнома иловасида давлат раҳбарлари бошчилик қиладиган Ўзбекистон ва Қозоғистон Олий давлатлараро кенгаши тўғрисидаги Низом келтирилгани алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунлари бўйича Сенат Шартномани ратификация қилишга доир Қонунни маъқуллади.