"Бу мумкин эмас". Украинада яқин орада фалокат бошланиши башорат қилинди

© Foto : Office of the President of UkraineМонумент "Родина-мать" в Киеве с обновленным гербом. Архивное фото
Монумент Родина-мать в Киеве с обновленным гербом. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2023
Oбуна бўлиш
Мутахассис Куш: Украина иқтисодиётининг уруш ҳолатига ўтиши уни бир неча ой ичида йўқ қилади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Украина иқтисодиётининг уруш ҳолатига ўтиши ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Бу ҳақида РИА Новости иқтисодчи Алексей Кушга таяниб хабар берди.

“Уруш иқтисодиётини қуришга бўлган ҳар қандай уриниш бир неча ой ичида фалокат билан якунланади, чунки биринчи навбатда солиқларни олиш тўхтайди, чунки истеъмол кескин камаяди, чунки истеъмол қиладиган жой йўқ - дўконлар, кафелар йўқ, бу солиқларни йиғиш учун пунктлар йўқ”, — деди у.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, хизмат кўрсатиш соҳаси ЯИМнинг асосий қисмини ташкил қилади, лекин уни ҳарбий асосга ўтказиб бўлмайди.
Шу билан бирга, иқтисодчининг сўзларига кўра, кафе, сартарошхона ва бошқа муассасалар бандликнинг 60 фоизини ва солиқларнинг асосий қисмини таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0